Загрузка
Загрузка
Россия фуқаролигини чет эл фуқаролигидан воз кечмаган ҳолда олиш мумкин. Шунингдек, Россия Федерациясида беш йил давомида мажбурий яшаш  бўйича меъёр  бекор қилинади
Жамият

Россия фуқаролигини чет эл фуқаролигидан воз кечмаган ҳолда олиш мумкин. Шунингдек, Россия Федерациясида беш йил давомида мажбурий яшаш бўйича меъёр бекор қилинади

6264
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Чет эл фуқароларини Россия Федерацияси фуқаролигига қабул қилиш тартиби анча соддалаштирилади. Бошқа фуқаролигидан воз кечмаган ҳолда Россия фуқаролигини олиш мумкин бўлади. Ҳукумат томонидан "Россия Федерациясининг фуқаролиги тўғрисида"ги қонунга тегишли ўзгартиришлар тайёрланмоқда. Оқ Уйнинг "Коммерсант" газетасига берган хабарига кўра, мазкур жараён ўз ниҳоясига етмоқда. Қонун лойиҳаси шу ойда Давлат Думасига киритилиши мумкин.

Давлат миграция сиёсати Концепциясини амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳ аъзоларининг айтишича, Ҳукумат томонидан бошқа давлат фуқароларига Россия Федерациясининг фуқаролигини беришни соддалаштиришга қаратилган ўзгаришлар тайёрланмоқда.

Турли идора вакиллари ва парламент аъзоларидан иборат гуруҳ 2019 йил март ойида Президент Владимир Путиннинг фармойишига асосан тузилган. Унинг вазифаси Россияга имкон қадар кўпроқ, яъни 5 миллиондан 10 миллионгача янги фуқароларни жалб қилишдан иборат. Мазкур вазифа миграция тартибини ўзгартириш ва фуқаролик институтларини ислоҳ қилиш орқали ҳал қилинмоқда.

“Коммерсант” сўровига жавобан Ҳукуматнинг матбуот- хизмати бўлажак ўзгаришлар ҳақидаги хабарни тасдиқлаган.

Гап шундаки, "Россия Федерациясининг фуқаролиги тўғрисида" ги қонуннинг 13-моддаси биринчи қисмининг "г" банди бекор қилиниши кутилмоқда. Унга кўра, чет эл фуқаролари Россия фуқаролигини олишлари учун бошқа фуқаролигидан воз кечишлари лозим эди.

"Хорижий фуқаролигидан чиққанлигини тасдиқлаш учун амалдаги хабар бериш механизмини ҳисобга олган ҳолда, Россия фуқаролигини олмоқчи бўлган шахснинг хориж давлати ваколатли идорасига унда мавжуд бўлган у ёки бу фуқароликдан воз кечиш тўғрисидаги аризасини талаб этишни бекор   қилиш таклиф этилмоқда. Рус тилига мансублиги тан олинган шахсларга ҳам ушбу қоида тегишли бўлади”,-дея маълум қилинган Оқ Уйнинг “Коммерсант”га берган хабарида.

Ҳукуматнинг таъкидлашича, қонун лойиҳаси устида иш олиб борилиши давом этиб, Президент маъмурияти билан келишилганидан кейин Давлат Думасига юборилади. Ушбу ҳужжатни у ерда уни кутишмоқда.

"Барча хохловчилар Россия фуқаролигини олиши учун бу масалани баҳорги сессияда ҳал қилиш ниятидамиз. Шунга мувофиқ Россия нима қилади? У ўз фуқароларини ҳимоя қилади", - деди қуйи палатанинг вице-спикери Петр Толстой.

Думанинг МДҲ ишлари, Евросиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар бўйича қўмита раҳбари, президентнинг ишчи гуруҳи аъзоси Леонид Калашниковнинг таъкидлашича, у ўтган йилнинг апрель ойида Президент Путиндан чет эл фуқароларига Россия фуқаролигини олиш учун мавжуд фуқароликдан воз кечмасликларини таъминлаш учун "Фуқаролик тўғрисида"ги қонунга ўзгартириш киритишни сўраган.

"Гап бу амалиётни истисносиз бутун дунё тарқатиш ҳақида кетган эди. Президент буни кўриб чиқишга ваъда берган эди. Шундан кейин ишчи гуруҳда бир қатор учрашув ва муҳокамалар бўлиб ўтди. Мавжуд фуқароликдан воз кечмаган ҳолда Россия Федерациясининг фуқаролигини олиш имконини берадиган қонун лойиҳасини тайёрлашга қарор қилинди", - деди депутат.

Унга сўзларига кўра, "Фуқаролик тўғрисида"ги қонуннинг 13-моддасида бошқа ўзгаришлар ҳам бўлиши мумкин: Россия фуқаролигини олиш учун чет эллик ариза берувчидан Россия ҳудудида беш йил давомида доимий яшаш талаби ва ҳаёт кечириш учун қонуний манбани тасдиқлаш зарурлиги тўғрисидаги бандлар бекор қилиниши мумкин.

Жаноб Калашников аминки, кутилаётган қонун лойихаси "инқилобий" бўлади. "Уни барча ватандошларимиз кутишмоқда. Ҳужжат февраль ойида Давлат думасига киритилади. Бунга ФСБ ва Президент администрацияси розилик билдирган. Масала хавфсизлик Кенгашида ҳам кўриб чиқилди."

Леонид Калашниковнинг ҳамкасби, депутат Константин Затулин яқинда қабул қилинадиган қарорни "тўғри, муддати келган ва соғлом идрокка мос келадиган", дея баҳолади.

"Бунинг сабаби шундаки, биз Россия фуқаролари сонини кўпайтиришдан манфаатдормиз. Авваламбор, ватандошлар ҳисобига. Бу чет элдаги диаспорани паспортлаштириш имкониятини яратади. Улар Россия фуқаролигини олишни хоҳлашади, аммо бунинг иложи йўқ, чунки яшаётган мамлакат фуқаролигидан воз кечишлари лозим. Миллионлаб руслар чет элда истиқомат қилиб, Россия Федерациясининг фуқароси бўлишни хоҳлашади" – деди Затулин.

Константин Затулиннинг сўзларига кўра, депутатларга яшаш жойларининг фуқаролигини йўқотмасдан россиялик бўлишни истаган чет элликлардан мурожаатлар келиб тушмоқда: "Баъзи ҳолатларда Россия ва Қозоғистонни тарк этган немислар бизга мурожаат қилишмоқда. Улар Германияда жуда катта жамоани ташкил этишсада, у ерда содир бўлаётган ҳодисалар уларга маъқул келмаяпти. Улар борган давлат ҳозир бошқача. Улар қайтиб келишни хохлашсада, Германиядан тўла воз кечмоқчи эмас: Россия фуқароси бўлишни хоҳлашади, лекин Германия фуқаролигини ҳам сақлаб қолишмоқчи”.

Жаноб Затулин, шунингдек, соддалаштирилган тартиб бўйича Молдова фуқаролигини олган, лекин Россия паспортини ололмаган Приднестровье аҳолисини эсга олди.

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи (шу билан бирга, Президент ишчи гуруҳи аъзоси) Валентина Казакова 28 январь куни "Известия" нашрига берган интервьюсида миграция қонунчилиги ва фуқаролик тўғрисидаги қонунга киритиладиган қўшимча ўзгартиришлар ҳақида гапириб, мазкур ўзгаришлар соддалаштириш томон йўналтирилганлигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, Молдова, Қозоғистон, Украина ва Белоруссия аҳолиси учун Россия Федерациясининг фуқаролигини олиш тартибини соддалаштириш режалаштирилган. "Булар бизнинг қўшниларимиздир ва ушбу давлатлардан Россия фуқаролигини олишни истаганлар сони доимий равишда ўсиб бормоқда", - деди Казакова хоним.

Россия Ҳукумати томонидан миграцияга оид қонунлар, шунингдек, Россия Федерациясининг фуқаролигини олишни тартибга солувчи қоидаларни ўзгартириш бўйича ишлар 2018 йилда бошланган эди. Кейинчалик қабул қилинган Давлат миграция сиёсати концепциясида (2025 йилгача амал қилади) Россияда яшаш ва ишлашни истаган ҳар бир киши учун эшикларни очиш, киришни соддалаштириш, шу жумладан визалар бериш ҳамда Россия фуқаролигини бериш тартибини оддийлаштириш назарда тутилган.

Концепцияда айтилишича, миграция сиёсати "Россия Федерациясига ўз хохиши билан, шу жумладан уни тарк этган кишилар учун мақбул шароитлар яратишга йўналтирилган бўлиб, кўчиб келадиганларга ижобий ижтимоий алоқалар тизимига қўшила олиши ва Россия жамиятининг тўлақонли аъзоси бўлишига имкон яратиши керак ".

Шунингдек, 2018 йилда Президент Путин миграция сиёсатини тўлиқ ўз администрациясига, хусусан фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш бўйича Президент бошқармасига топширган. Ўтган йилдан буён ушбу бўлинмани Татьяна Локаткина бошқариб келмоқда.

У шунингдек, Миграция сиёсати концепциясини амалга ошириш бўйича Президент ишчи гуруҳига раҳбарлик қилади. Гуруҳ доирасида турли қонунчилик ташаббуслари муҳокама қилинади ва тайёрланади. 2019 йилда Россия Президенти томонидан юқори малакали чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия фуқаролигини бериш соддалаштирилди. Бундан ташқари, жаноб Путин ўзининг фармони билан Донбасс аҳолиси учун Россия фуқаролигини олишни ҳам соддалаштирди. Шунингдек, ўтган йили яшаш ҳуқуқи муддатсиз қилиб белгиланди - илгари у беш йилга берилар эди.

Шу билан бирга, яқин келажакда Россиянинг давлат хизматчилари, парламент аъзолари ва судьяларига қўйиладиган талаблар қатъийлашади: январь ойида Владимир Путин Конституцияга ўзгартириш киритишни таклиф қилди. Унга кўра, чет эл фуқаролиги ёки яшаш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ушбу лавозимларни эгаллай олмайдилар.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...