Загрузка
Загрузка
Россия мигрантлар учун тиббий кўрик қоидаларини кучайтирмоқда
Жамият

Россия мигрантлар учун тиббий кўрик қоидаларини кучайтирмоқда

42
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россия мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бош тортган меҳнат мигрантларини жавобгарликка тортишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Давлат думаси раиси Вячеслав Володин маълум қилди.

Россияга уч ойдан ортиқ муддатга келган хорижликлар учун тиббий кўрикдан ўтиш муддати 90 кундан 30 кунга қисқартирилади. Тиббиёт муассасалари кўрик натижаларини Россия Ички ишлар вазирлигига, юқумли касалликлар аниқланганда эса "Роспотребнадзор"га тақдим этишлари шарт. Чора-тадбирлар қоидабузарликлар аниқланган тақдирда мигрантларни зудлик билан депортация қилишга қаратилган.

Тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаганлик учун маъмурий жавобгарликни жорий этиш: жарима ва суд қарори билан мамлакатдан чиқариб юбориш режалаштирилмоқда.

Мигрантларнинг соғлиғи тўғрисидаги ҳужжатларни қалбакилаштириш жиноий жавобгарликка тортилади.

"Ушбу чора-тадбирлар мигрантлар устидан назоратни кучайтириш ва жамоат хавфсизлигини оширишга қаратилган", - дея таъкидлади Вячеслав Володин.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда хорижга ишлаш учун кетаётган мигрантларни ихтиёрий суғурталашни жорий этиш таклиф қилинган эди. Ҳаёт ва соғлиқни суғурталашдан ташқари, ҳужжат қўшимча хавфларни қоплаш, масалан, патент ёки лицензия беришни рад этиш, шунингдек, ишга жойлашиш билан боғлиқ кредитларни қайтармаслик имкониятини назарда тутади.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...