Загрузка
Загрузка
Россияда мигрантлар учун  имтиҳон талаблари тасдиқланди.  Имтиҳон  ишлашга рухсат ёки патент олишда топширилади
Жамият

Россияда мигрантлар учун имтиҳон талаблари тасдиқланди. Имтиҳон ишлашга рухсат ёки патент олишда топширилади

981
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россия ҳукумати мигрантлар томонидан имтиҳон топшириш учун зарур бўлган минимал билимлар даражасига қўйиладиган   талабларни тасдиқлаган. Бу ҳақда “Российская газета”га аҳвола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Гап чет элликлар томонидан Россияда ишлаш рухсатномаси ёки патент олиш учун топшириладиган имтиҳонлар ҳақида кетмоқда. Бунда талабгорлар рус тилидан, Россия тарихи ва қонунчилиги асослари бўйича имтиҳон топширади.

Ҳужжатга кўра, рус тилидан имтиҳон пайтида улар ижтимоий, маиший ва айрим касбий соҳалардаги маълумотларни идрок қилишлари, ўқишлари ва талаффуз қилишлари керак бўлади. Хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига мурожаат қилиш, поликлиникага ташриф буюриш каби соҳалар   ҳам назарда тутилган.

Бундан ташқари, талабгорлар ҳужжат, бланк ва аризаларни тўлдириб билиши лозим.

Россия тарихига келсак, чет элликлар ишлаш учун бу давлатнинг энг муҳим факт ва воқеаларни билишлари керак. Шунингдек, улар пойтахт ва бошқа йирик шаҳарларнинг номларини, асосий давлат байрамларни ўрганишлари керак бўлади. Россия Федерацияси қонунчилиги асосларини билиш деганда хорижликларнинг Россияда бўлиши давридаги асосий ҳуқуқ, эркинлик ва мажбуриятларидан хабардорлиги назарда тутилади.

Яшашга рухсат олиш талаблари ҳам кенгайтирилди. Хорижлик фуқарога катта сўз заҳираси керак бўлади, шунингдек, у эшитган барча гаплар маъносини тушуниши лозим. Бундан ташқари, асосий воқеалар хронологияси, шунингдек, Россия ва собиқ иттифоқнинг таниқли шахслари, асосий миллий-маданий ва диний анъаналарни эсда сақлаш керак.

Ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари билан бир қаторда, чет элликлар конституциявий тузум асослари, Россия Федерациясининг меҳнат, фуқаролик ва оила ҳуқуқи тамойилларини билиши талаб этилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+