Загрузка
Загрузка
Россияда ноқонуний мигрантларга пул ўтказиш, машина бошқариш ва турмуш қуришни тақиқлаш режалаштирилмоқда
Жамият

Россияда ноқонуний мигрантларга пул ўтказиш, машина бошқариш ва турмуш қуришни тақиқлаш режалаштирилмоқда

64
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатда ноқонуний бўлиб турган чет элликлар учун назорат остида қолиш режимини жорий этишни таклиф қилувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиққан. У бир нечта тақиқ ва чекловларни назарда тутади. Бу ҳақда Россия оммавий ахборот воситаларига таяниб, мухбиримиз хабар бермоқда.

Қонун лойиҳасида ноқонуний мигрантлар қуйидагиларни қила олмаслиги белгиланган:

  • банк ҳисоб рақамларини очиш ва пул ўтказиш;

  • кўчмас мулк ва транспорт воситаларини сотиб олиш;

  • ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш ва машина бошқариш;

  • никоҳ тузиш;

  • фирмаларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш.

Ҳужжатда айтилишича, назорат остида бўлиш - бу мамлакатда бўлган, аммо бунинг учун қонуний асосга эга бўлмаган ёки миграция ҳисобини юритишда била туриб нотўғри маълумотлар ёки ҳужжатларни тақдим этган чет эл фуқаросига нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий режимдир.

Бу ноқонуний равишда кириб келган сайёҳлар ёки кириш ҳужжатларини сохталаштирган ёки керакли рухсатномаларни узайтирмаган мамлакат меҳмонлари бўлиши мумкин. Шубҳасизки, агар қонун қабул қилинса, у меҳнат мигрантларига ҳам таъсир қилади.

Аввалроқ, Ички ишлар вазирлигининг миграция бўйича бош бошқармаси бошлиғи Валентина Казакова агентлик ноқонуний мигрантларни Россия Федерацияси ҳудудидан аниқлаш ва чиқариб юборишга ёрдам берадиган қонун лойиҳасини тайёрлаганлиги ҳақида хабар берган эди. Унинг сўзларига кўра, Россияда 6,4 миллион чет эл фуқароси ноқонуний яшайди, уларнинг аксарияти мамлакатга меҳнат фаолияти учун кирган экан.

Чет эл фуқаролари тўғрисидаги маълумотлар назорат остида бўлиш режимида тегишли реестрга киритилади. Бу учун чегарани ноқонуний кесиб ўтиш, вақтинча яшаш муддати, вақтинча яшаш учун рухсатноманинг амал қилиш муддатининг тугаши бўлиши мумкин.

Назорат қилинадиган шахслар Ички ишлар вазирлиги ходимининг рухсатисиз ўз манзили ва яшаш жойининг ўзгариши, Россиядан режалаштирилган мустақил чиқиш санаси, жойи ва йўналиши тўғрисида хабардор қилишга мажбур бўлади. Агар қоида бузилса, улар депортация қилиниши ёки махсус муассасага жойлаштирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг саккиз ойида 20 450 нафар Ўзбекистон фуқароси Россия Федерациясига ишга ташкилий равишда ишга юборилган. Чет элда доимий равишда ишлайдиган ўзбекистонликлар сони икки миллиондан ошади, уларнинг 60 фоиздан ортиғи Россияда ишлайди. Ўтган йили меҳнат мигрантлари ўз ватанларига 20 миллиард долларга яқин пул ўтказишган, ўтказмаларнинг 80 фоиздан ортиғи Ўзбекистонга Россиядан келган. 2021 йил апрель ойида Ўзбекистондан Россия Федерациясида бўлиб турган ноқонуний меҳнат мигрантлари сони 332 мингта деб баҳоланган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...