Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Август ойи -коллеж ёки ОТМларга тайёргарлик кўраётган ўғил-қизлар учун қизғин давр ҳисобланади. Яқинда Тошкентлик бир қиз, Россия ОТМ битирувчиси Александра Ганеева ҳақида мақола берган эдик, у Россия ОТМларига киришда дуч келган қийинчиликлар ҳақида сўзлаб берган эди. Ушбу материал қарийб 40 минг фойдаланувчининг қизиқишини уйғотди, кўплаб шарҳлар ёзилди, саволлар ва ҳаттоки илтимослар келиб тушжи.
Ёш ўқувчиларимиз Россияга ўқишга кетаётганлар учун тавсияларни чоп қилишимизни сўрашди. Ўқувчиларнинг илтимосларини бажаришга ҳаракат қилиш - фаолиятимизнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади, шу боис, чет элда ўқиган ёки таҳсил олаётган бир қатор битирувчилар билан боғланиб, уларнинг тажрибасини келтираяпмиз.
Анжелика Халилова – Қозон федерал университети битирувчиси
1. Ўзингиз билан бутун уйни олиб борманг. Ҳамма нарсани шу ернинг ўзида сотиб олиш мумкин. Ўзингизни кераксиз нарсалар, айниқса идишлар билан ортиқча овора қилманг, биринчи кунларда пиширишга вақт топа олмайсиз, бир марталик идишларни олинг, кейинчалик уй-рўзғор буюмларини сотиб олишга имкон бўлади.
2. Энг муҳим нарса - ҳужжатларингиз! Уларни қўл юкига солиш афзал. Баъзан эрталаб келиб тушиб, ҳужжатларни расмийлаштириш керак бўлади, улар эса чамадон тагида бўлиши мумкин.
3. Ёнингизда нақд рубл бўлиши керак! Баъзан айрибошлаш шаҳобчаларини топиш қийин бўлади, улар дам олиш кунлари ишламаслиги мумкин.
4. Нархларни фарқлай олинг. Аввалига шаҳар ичида такси учун 400 рубль арзондек туюлади, аммо кейин ҳушингизга келасиз. Ҳамма пулни бирданига сарфлаб, кераксиз буюмларни сотиб олишдан эҳтиёт бўлинг.
5. Сизни ҳеч ким кутмаётганига тайёр бўлинг. 2ГИС ёки Яндекс-такси иловаларини телефонингизга юклаб олинг.
6. Телефон рақамини аэропортда сотиб олиш мумкин, лекин кимдир сизни кутиб олса, олдиндан тайёрлаб қўйишни сўранг.
7. Сиз учун муҳим бўлган барча рақам ва манзилларни (деканат рақами ва бошқалар)олдиндан ёзиб қўйинг.
8. Қишки кийим ва пояфзални Россияда сотиб олиш яхшидир. Ўзбекистондан олинган поябзал (таглик)ни реагентлар емиради.
9. Янги дўстлар орттириш керак, улар яқин келажакда сизга энг яқин одам бўлади. Бу одамлар сизни қўллаб-қувватлайди ва ёрдам беради. Дўстларни биринчи курсдан ортириш маъқулроқ.
10. Келиш мақсадини унутманг. Асосий нарса - ўқиш ҳисобланади. Ишлаш ёмон эмас, бироқ таълим жараёнига пухта кириб бориш муҳим аҳамиятга эга эканлигини биринчи курсданоқ тушуниш керак.
Алекандра Ганеева – Леонов номидаги Москва вилояти давлат технология университети битирувчиси
1.Ўзингиз билан паспорт, рўйхатга олиш варақаси ва миграция картасини олиб юринг. Сиздан ҳужжатлар талаб қилиниши мумкин, улар ёнингизда бўлиши керак. Уларнинг нухасини олиб юриш ҳам мумкин. Бу сизни албатта текширишади дегани емас. Ҳар эҳтимолга қарши тайёр бўлиш керак.
2. Университет сизга ётоқхона ажратмаса, дастлаб яшаш ва рўйхатдан ўтиш жойини топишингиз кераклигига тайёр бўлинг.
3. Умумий овқатланиш жойларида ёки доширак билан овқатланмаслик учун ўзингиз учун овқат тайёрлашни ўрганинг. Ўзингиз учун масъулиятли бўлишга ўрганинг, ота-онангиз энди узоқда.
4. Иш ўқишга халақит бермайди. Талабалар учун вақтинчалик иш топилади, баъзан университетнинг ўзида ҳам бирор иш топиш мумкин. Ишдан қўрқманг, талаба учун айниқса фриланс мос келади.
4. Харидлар. Барча маълумотлар махсус иловаларда мавжуд, товарлар нархини солиштириш мумкин. Кўпинча қулай акциялар бўлиб туради. Кийим-кечак ва пояфзалларга мавсумий чегирмалар жуда асқотади.
5. Сизга қошиқдан тортиб кийиниш халатига қадар ҳамма нарса керак бўлади. Буни самолёт багажида олиб келиш тўғри эмас, агар темир йўл алоқалари очилса, жўнатма қилиш мумкин бўлади. Ёки олдиндан кундалик ҳаётда зарур нарсаларни устуворликка кўра рўйхат қилиш керак.
6. Ҳаттоки акцияларда ҳам пулни сочишга шошилманг. Аввалига рублнинг қийматини ҳис қилмайсиз, кўп нарса арзон туюлиши мумкин. Шу тариқа ортиқча пул сарфлаш мумкин. Сарфда эҳтиёткор бўлган маъқул.
7. Ўқинг, пайтдан баҳраманд бўлинг, ОТМ сизга бериши мумкин бўлган барча ресурслардан фойдаланинг, тўгараклар ва секцияларга қатнанг, форумларда, саёҳатларда иштирок этинг. Талабалик даврини ҳақиқий тажриба ва ҳис-туйғулар билан тўлдириш.
Назир Абдусатторов – Ломоносов номидаги Шимолий (Арктика) федерал университети талабаси
1. Кетишдан олдин мустақил ҳаётга тайёрланиш, яъни пулни тежашга ўрганиш керак.
2. Ўқишга борадиган ҳудудни яхши ўрганинг. Иқлимга алоҳида эътибор беринг. Сибир ва Узоқ Шарқда қуёшли кунлар жуда кам, кўпчилик бу туфайли депрессияга туша бошлайди. Агар бунга дучор бўлиб қолсангиз, ўз-ўзини даволаш билан шуғулланманг, ОТМнинг психологик хизматига мурожаат қилинг.
3. Келишингиз билан дарҳол тиббий суғуртани расмийлаштиринг. Нархи муҳим эмас, қандай ҳолатлардан суғурта қилиш муҳимдир.
4. Агар бюджетга кириб, уч баҳосиз ўқисангиз, шунингдек, университет ҳаётида фаол иштирок этадиган бўлсангиз, унда ишлаш шарт эмас-стипендия ҳамма нарсага етарли бўлади.
5. Кўпгина университетларда биринчи курс талабаларига тьюторлар бириктирилган – улар университетда энг яқин ўртоғингиз бўлади, улардан ҳамма нарсани сўрашдан уялманг.
6. Университет мактаб эмас, ота-оналар чақирилмайди. Сиз ҳам жазоланмайсиз, балки талабалар сафидан чиқариласиз холос. Шунинг учун, ҳар доим оқибатлари ҳақида ўйлаб кўринг ва вақтни бекор ўтказманг, ўқинг.
7. Чет элда меҳмон эканлигингизни унутманг, бегона урф-одатлар ва анъаналарни ҳурмат қилинг.
8. Мабодо турмуш қурмоқчи ва ФҲДЁга ариза топширмоқчи бўлсангиз, яхшилаб ўйлаб кўринг, бўлғуси турмуш ўртоғингиз билан гаплашиб кўринг, умумий қарорга келиб, сўнгра оила қуриш мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас