Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Россиялик дизайнерлар Тошкент метроси схемасини таклиф қилишган. У шаҳар харитаси устига жойлаштирилган ва яқин атрофдаги диққатга сазовор жойларни кўрсатади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Россиялик дизайнер Тимур Репин ва арт-директор Илья Бирман томонидан таклиф этилган Тошкент метросининг янги ғайриоддий схемаси қизиқарли хусусиятларга эга.
Биринчидан, у шаҳар харитасининг устига жойлаштирилган ва чизиқларнинг барча бурилишларини акс эттиради, бу эса уни кўргазмали қилади ва маршрутни тузиш борасида йўналишни йўқотмасликка ёрдам беради.
Иккинчидан, схемада диққатга сазовор сайёҳлик объектлари (боғлар, бозорлар, ботаника боғи, телеминора, масжидлар) кўрсатилган ва сайёҳларга қулайлик яратиш учун халқаро аэропортга борадиган автобус йўналишлари кўрсатилган.
Эслатиб ўтамизки, Тошкент метроси схемасининг вариантларидан бири ҳам ишқибозлар томонидан яратилган.
Изоҳлар мавжуд емас