Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Қатъий карантин чоралари ҳар доим ҳам пандемияни жиловлашда қўл келмайди. Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Ровшан Изомовнинг сўзларига кўра, одамлар қаттиқ изоляцияда бўлганликлари боис, бундай чоралар уларда иммунитет ҳосил қилишга имкон бермайди.
“Юмшоқ карантин чоралари «швед модели» мисолида самарасиз эканлигини кўрсатди. Жамоавий иммунитетни яратиш ўрнига, бундай чоралар аҳоли жон бошига коронавирусдан юқори ўлим кўрсаткичлари, шунингдек қўшни давлатлар билан таққослаганда ЯИМнинг катта йўқотишларига олиб келди. Қатъий карантин чоралари ҳар доим ҳам пандемияни жиловлаш борасида ютуқли тактика бўла олмайди. Зеро, одамлар қаттиқ изоляцияда бўлганликлари боис, бундай чоралар уларда иммунитет ҳосил қилишга имкон бермайди", - деди у Халқаро пресс-клуб йиғилишида қилган нутқида.
Изомовнинг қўшимча қилишича, карантин олиб ташланганидан кейин унинг барча босқичлари - ўсиши, авж олиши, пасайиши ҳам нолдан қайта бошланиши мумкин. Бунда иқтисодиётнинг барча тармоқлари зарар кўради.
"Ўзбекистонда ўртача карантин чораларини қўллаш йўли танланди. Масалан, ҳудудларни "қизил","сариқ" ва "яшил"рангларга ажратиш "бутун мамлакат ва иқтисодиётни ўчирмасдан" уларнинг ҳар-бирига ўзгача ёндашувни қўллаш имконини берди", - деди у.
Экспертнинг фикрига кўра, ҳукумат пандемиянинг янги тўлқинига тайёргарлик кўргани, янги касалхоналар ва жойлар сонининг кўпайтирганига қарамай, Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимининг коллапсга учраши масаласи жуда жиддий бўлиб турибди. Шу билан бирга, касалхонага кимни ётқизишни танлаш борасида тўғри ёндашув қўлланса, жойлар сони етарли бўлиши мумкин.
"5-июлдан бошлаб касалхонага ётқизишнинг янгича ёндашуви қўлланилмоқда. Аломатсиз беморлар уйда ёки алоҳида меҳмонхоналарда, касалхоналар ва тиббий муассасалардан ташқарида бўлишлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Миллий Палата билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган протоколлар бўйича даволанишлари мумкин. Кимни касалхонага ётқизиш лозим, ташхис қўйиш қанчалик тўғри ва ўз вақтида амалга оширилаётганини тушуниш муҳим саналади.
Нотўғри манфий ва мусбат натижаларни ҳисобга олган ҳолда, даволашнинг ўзи ҳам беморлар ахволи оғирлигига қараб энг мақбул бўлиши лозим", - дея таъкидлади у.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда 10 июлдан бошлаб карантин чоралари кучайтирилди. Автомобилларда стикерсиз фақат эрталаб ва кечқурун ҳаракатланиш мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас