Загрузка
Загрузка
ЎРВИ, Гонконг гриппи ёки "шунчаки миш-миш"ми?  Тошкентда қандай юқумли касаллик юрибди?
Жамият

ЎРВИ, Гонконг гриппи ёки "шунчаки миш-миш"ми? Тошкентда қандай юқумли касаллик юрибди?

369
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий сукут сақлашига қарамай, Тошкент аҳолиси оммавий равишда ЎРВИ билан касалланмоқда. Касаллик оғир кечади: юқори ҳарорат, ҳолсизлик, титроқ, бурун оқиши, йўтал кузатилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Кўплаб тошкентликлар ўткир респираторли вирусли инфекциялар билан касалланганлигини ижтимоий тармоқлардаги кўплаб хабарлар тасдиқлайди. Касаллик давомида тушириб бўлмайдиган юқори иситма, ҳолсизлик, титроқ, бурун оқиши, йўтал   қийнайди.

“Қандай инфекция келган ўзи? Бутун оиламиз касал, кучимиз қолмади! Ҳамманинг ҳарорати 39 атрофида!", - дея маълум қилинмоқда “Истеъмолчи.уз” гуруҳида. Мазкур касаллик ҳақида бу гуруҳга 300дан ортиқ киши ёзган.

Бунга жавобан, гуруҳнинг   бошқа аъзолари ҳам   касал эканликларини ёки аввалроқ касалликка чалинганликларини, аммо у яна қайтиб келганини билдиришган. Шу билан бирга, касаллик одатий эмас, балким оғриқли тарзда кечаркан:

  • "Ҳозирда шамоллаш узоқ давом этмоқда, ўғлим интенсив даволанишга қарамай, бир ойдан бери бетоб, касаллик спиралга ўхшайди, тузалгандек кўринадию, кейин ҳамма нарса қайта бошланади, биз тўртинчи босқични бошдан кечираяпмиз"

  • "Вазият ковидга қараганда ёмонроқ, йўтал шундай кучлики, бронхлар чиқиб кетай, дейди ва ҳолсизлик ҳам кузатилади."

  • "Биз бутун оила билан иккинчи ой азоб чекаяпмиз, шифокорлар томонидан буюрилган дори-дармонларни ичаяпмиз, вақтинча ёрдам беради, кейин у ўтиб кетгандай туюлади, лекин бир ҳафта ўтгач, ҳамма нарса такрорланади."

Фойдаланувчилар ота-оналардан касал болаларни болалар боғчалари ва мактабларга юбормасликкни сўрашмоқда, чунки инфекция геометрик прогрессия шаклида тарқалади.

"Азиз оналар, агар болада шамоллаш аломатларини сезсангиз, уни мактабга, боғчага юборманглар ... у ерда инфекция янада авж олади, бутун оила билан ётиб қоласиз...касаллик тугагандек туюлади, сўнгра яна тўшакка михлаб қўяди", - деб ёзмоқда фойдаланувчи аёллардан бири бири

Касалликни бошдан кечирган ёки унга қайта чалинган одамлар ҳам касаллик аломатлари пайдо бўлганда уйда қолишни ва касалликни меҳнат жамоаси ва бошқа жойларда тарқатмасликни қатъий тавсия қиладилар.

Кўплаб тошкентликлар транспорт ва дўконларда ниқоб тақишмоқда. Бундан ташқари, тиббиёт ходимларининг сўзларига асосланиб, айрим фойдаланувчилар Гонконг гриппи вируси ҳақида айтишмоқда, гарчи бу ҳам мамлакатда расман мавжудбўлмасада.

"Фельдшер бизга Гонконг гриппи тарқалаётганини айтди", - деди Тошкент шаҳрида яшовчи бир аёл.

Ва, албатта, бу вазиятдан гўёки бехабар бўлган Соғлиқни сақлаш вазирлигининг доимий сукут сақлаб келиши   кишини ажаблантиради.

"Соғлиқни сақлаш вазирлиги одамларнинг соғлиғига бармоқ орасидан қарайди. Бутун шаҳар касал бўлсада, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳеч қандай муносабат билдирмайди. Ахир айнан вазирлик биринчилардан бўлиб бонг уриши керакку!", - деб ёзмоқда бир фойдаланувчи.

"Соғлиқни сақлаш вазирлигига умид қилманг", - деб ёзишмоқда унга жавобан.

Юқумли касалликлар шифохоналари масаласига алоҳида тўхталиш керак. Уларда бўш жойлар борасидаги вазият қандай? Оғир аҳволда касалхонага ётиш мумкинми? Ёки уйда даволаниш яхшироқми?

Шубҳасизки, “уй шароитида” беморлар учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳар бир алоҳида ҳолатда оилавий шифокорлар томонидан мослаштириладиган даволаш протоколи зарур. Шунингдек, касалликнинг дастлабки аломатлари юзага келганида одамларга нима қилиш кераклиги ҳақида тавсиялар   керак.

Биз Соғлиқни сақлаш вазирлигининг гўёки мавжуд бўлмаган касаллик ҳақидаги кўплаб шикоятларга жавоб беришини кутамиз.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+