Загрузка
Загрузка
Самарқандда икки бошли Сиам эгизаклари туғилди
Жамият

Самарқандда икки бошли Сиам эгизаклари туғилди

2148
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. STV телеканалига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, Самарқандда икки бошли Сиам эгизаклари туғилган.

Дицефал турига мансуб эгизак қизлар 27 июнь куни Самарқанд вилояти перинатал марказида кесарча кесиш натижасида туғилган. Улар битта тана, бир жуфт қўл ва оёқ, битта юрак, иккита ўпка, битта ошқозон ва битта бачадонга эга. Улар сиам эгизакларининг энг кам учрайдиган тури - дицефал парапагамларга тегишлидир. 

Айни пайтда улар Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг интенсив терапия бўлимида даволанишмоқда. Шифокорларнинг сўзларига кўра, бу жуда кам учрайдиган ҳолат. 200,000 гўдакдан биттаси ушбу касаллик билан туғилиши мумкин.

"Туғилганидан икки кун ўтгач, эгизаклар бизнинг марказимизга ўтказилди. Чақалоқларда нафас қисилиши ва юрак этишмовчилиги кузатилмоқда. Улар доимий равишда намланган ва иситилган кислород билан нафас олишади. Ҳозир уларнинг аҳволи ўта оғир деб баҳоланмоқда", - деди Самарқанд вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг шифокори Фаровон Самиев.

Текширув пайтида ҳомиладорликнинг 21 хафтасида ҳомилада нуқсонлар аниқланган. Қизчаларнинг вазни 4600 грамм, бўйи 48 синтиметрни ташкил қилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+