Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда ўткир респиратор касалликларнинг мавсумий ўсиши кузатилмоқда. Бу ҳақда Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси маълум қилмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу вирусга чалиниши ҳолатлари ҳар йили дунёнинг барча мамлакатларида қайд этилмоқда.
Ушбу респиратор инфекцияларнинг сўнги лаборатор таҳлиллари натижасига кўра:
-
36,9%да грипп вируси,
-
30,2%да риновирус,
-
28,6%да респиратор-синцитиал вирус,
-
1,2%да метапневмовирус
-
3,1%да бошқа вируслар аниқланган.
Метапневмовирус (HMPV) биринчи марта 2001 йилда аниқланган бўлиб, асосан ҳаво-томчи йўли билан, камдан-кам ҳолатларда эса ифлосланган юзалар билан алоқа қилиш орқали юқади.
Метапневмовирус инфекцияси, одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма каби белгилари билан ўткир респираторли инфекциялар шаклида намоён бўлади.
Уни даволашнинг алоҳида усули мавжуд эмас, симптоматик терапия қўлланилади.
Санитария шифокорлари айниқса ёш болали оилалардан гавжум жойлардан қочишни, гигиена қоидаларига риоя қилишни ва касалланган оила аъзоларини алоҳидалашни тавсия қилишмоқда. Аксарият ҳолатлар касаллик енгил ўтади, аммо сурункали касалликларга чалинган шахслар хавф остида қоладилар.
Қозоғистондаги вазият
Қозоғистонда Соғлиқни сақлаш вазирлиги грипп бўлмаган инфекциялар орасида метапневмовирусни ҳам қайд этган. Эпидемиологик мавсум бошланганидан бери текширилган 8360 та намунадан вирус 1,6% ҳолларда аниқланган. Таққослаш учун, риновирус барча ҳолатларнинг 36,4 фоизини, респиратор синцитиал вирус 23,2 фоизини, аденовирус 12,1 фоизини ташкил этади.
Метапневмовируснинг тарқалиши илгари Хитойда қайд этилган бўлиб, у ерда касалликларнинг кўпайиши касалхоналарнинг ҳаддан ташқари юкланишига олиб келган. Қозоғистонда вазият назорат остида турибди, аммо мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги гавжум жойларга боришни чеклаш ва профилактика чораларига риоя қилишни тавсия қилган.
Изоҳлар мавжуд емас