Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Давлат санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги раҳбари Бахром Алматов Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўзбекистонликларни “ҳайвонларга фақат қўлқоп билан қўл тегизиш”га даъват этувчи ажабланарли SMS хабарларига изоҳ берди.
Брифинг давомида унга қуйидаги савол берилди:
"Яқинда ўтказилган брифингда коронавирус уй ҳайвонларидан юқмайди, деб айтилган эди. Аммо кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан "ҳайвонларга фақат қўлқоп билан қўл тегизиш мумкин" деган SMS -хабарлар юборилган. Буни қандай тушуниш керак? Бундай SMS -хабарлар ваҳима қўзғатиши ва аҳоли ўртасида тушунмовчиликларга олиб келиши мумкин".
Бу саволга Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги раҳбари шундай жавоб берди.
"Бу касалликнинг табиий манбаи – кўршапалакдир. Коронавирус ташувчиси ҳисобланган кўршапалакларнинг мазкур тури бизнинг минтақада яшамайди. Бизнинг одамлар ҳам кўршапалаклар билан алоқа қилмайдилар. Аммо биз уй ҳайвонлари ҳам касаллик ташувчиси бўлиши мумкинлигини ёдда тутишимиз керак", - деди у.
Бундан ташқари, Алматовнинг қўшимча қилишича, кўплаб бошқа касалликлар, хусусан эхинококк, паразитар, қурт касалликлари ва юқумли ичак касалликлари уй ҳайвонларидан юқиши мумкин. Шу муносабат билан, унинг таъкидлашича, шахсий гигиена қоидаларига мувофиқ турмуш тарзини олиб бориш тавсия этилган. Бу ҳақида SMS хабарларда ҳам айтилган.
"Яна бир бор таъкидлашни истардимки, жорий карантин даврида озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланадиган кўплаб умумий овқатланиш корхоналарининг фаолияти тўхтатилди. Карантин пайтида бу ошхоналарда яшаб, қолган овқатларни истеъмол қилиб кўчага чиқиб юрадиган кўплаб уй ҳайвонлари аниқланди", - деди агентлик раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, аҳоли пунктларида дайди ҳайвонлар, шу жумладан ит ва мушуклар сони кўпая бошлади.
"Аҳоли яшаш жойларида эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш, яъни аҳолимизнинг соғлиғини муҳофаза қилиш кўп жиҳатдан фуқароларнинг ўзига боғлиқ", - дея хулоса қилди у.
Изоҳлар мавжуд емас