Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Санкт-Петербургдан Самарқандга учаётган Ўзбекистоннинг Qanot Sharq авиакомпаниясига тегишли самолёт зудлик билан Қозоғистондаги Актоба шаҳрида жойлашган заҳира аэродромга қўнишга мажбур бўлган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар беришича, бортнинг қўниш сабаби - йўловчилардан бирининг ҳолати ёмонлашгани билан боғлиқ. Экипаж самолётга тез ёрдам машинасини чақирган.
Самолёт Тошкент вақти билан соат 14:48да Актобе халқаро аэропортига қўнган, у яқин вақт ичида белгиланган аэропортга учади.
Изоҳлар мавжуд емас