Загрузка
Загрузка
Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг сал пасайиши кутилмоқда
Жамият

Шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг сал пасайиши кутилмоқда

61
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Синоптиклар берган прогнозга кўра, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳаво ҳарорати 40-42даража, баъзи жойларида 45 даражагача бўлади. Аммо дам олиш кунлари сал силқинроқ бўлади.

10-11 август кунлари нисбатан салқин ҳаво республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 33-38 даража атрофида, республика жанубида 39-41 даражагача бўлади.

Тошкентда ёмғирсиз булутли об-ҳаво кутилмоқда. Шарқий шамол секундига 3-8 метрни ташкил қилади, вақти-вақти билан секундига 10-14 метргача кучайиши мумкин.

Дам олиш кунлари тунги соатлардаги ҳарорат 22-26 даражани, 9-11 август кунлари кундузи ўртача кунлик ҳарорат 34-39 даражани ташкил қилади.

Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, шунингдек, Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятининг айрим туманларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Шамол тезлиги секундига 7-12 метрни ташкил қилади, баъзи жойларда чанг-тўзон билан секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...