Загрузка
Загрузка
Шифокор даволаш-тақсимлаш марказларида беморларни қабул қилиш  қандай кечаётганлиги  хусусида гапириб  берди
Жамият

Шифокор даволаш-тақсимлаш марказларида беморларни қабул қилиш қандай кечаётганлиги хусусида гапириб берди

1046
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Даволаш-тақсимлаш маркази бош шифокорининг ўринбосари Улуғбек Расулов беморларини қабул қилиш жараёни ҳақида айтиб берди. Мухбиримиз хабар қилишича, шифокор коронавирус билан уйда даволанаётган беморларнинг асосий хатоларини ҳам санаб ўтган.

Расуловнинг "Ўзбекистон 24" телеканалига маълум қилишича, марказ Тошкент шаҳри ва вилоятидан тез тиббий ёрдам машиналари билан олиб келинган беморларни қабул қилади. Агар беморлар ўз машиналарида етиб келишса, қабул килиш пунктида тез ёрдам машиналарига ўтказилиб қабул бўлимигача олиб борилади. У ерда касаллар санитарларга топширилади.

Қабул бўлимида шифокор беморни кўздан кечиради, томир уриши, қон босими, сатурация (қоннинг кислород билан тўйинганлиги), ҳароратини ўлчайди ва ҳолатини баҳолайди.

Улуғбек Расуловнинг айтишича, одатда сатурация 95 фоиздан кўпроқ бўлиши керак. Агар коронавирусда сатурация 90 фоиздан юқори бўлса, бу касалликнинг енгил шакли ҳисобланиб, уйда даволаниш мумкин бўлади. Бундай беморларга тиббий маслаҳат ва давлат томонидан ажратилган бепул дори-дармонлар берилади. Шундан сўнг уйларига юборилиб, маҳаллий шифокор назорати остида даволанишни давом эттирадилар.

Уч тоифадаги беморлар марказда қолдирилади: ўта оғир, оғир ва ўртача оғир аҳволдагилар. Уларнинг ҳолати баҳолаб бўлингач, реанимация ёки тегишли бўлимга ётқизилади. Беморларнинг ҳар-бир тоифаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартларга мувофиқ даволанадилар.

"Деярли барча кабул қилинган беморлар кислород терапиясига муҳтож ва ҳар бир жойга кислород уланган. Биз беморларни дарҳол унга улаймиз ва қисқа вақт ичида уларнинг ҳолати яхшиланади", - деди Улуғбек Расулов.

Ҳозир марказда 300 га яқин бемор даволанмоқда, уларнинг 15 фоизга яқини оғир ва ўта оғир ҳолатда.

Бош шифокорнинг ўринбосари уйда даволанишда йўл қўйиладиган асосий хатоларга эътибор қаратди.

"Кўпчилик касалхонага жойлашиш қийин деб ўйлаб, қариндошлари ва дўстларининг тавсияси билан шифокорга мурожаат қилмасдан уйда даволанишни бошлашади. Натижада беморларнинг аҳволи кескин ёмонлашади", - деди у.

Айрим беморлар уйда бўла туриб “капельница” олишади. Ҳолбуки, ўпка қанчалик кам зарарланган бўлса, шунчалик камроқ суюқлик қуйиш керак бўлади. Капельница олиш билан одамлар ўз аҳволини оғирлаштирадилар. Ушбу беморларнинг баъзилари клиникага жуда кеч келиб қолишади.

Иккинчи нотўғри тушунча шундаки, болалар ва ёшлар касал бўлмайдилар, коронавирус эса фақат гипертония ёки қандли диабет билан оғриган кекса одамлар учун хавфлидир, деган фикр мавжуд. Биринчи аломатлар пайдо бўлганида, ўз соғлиғини баҳолаш ва қаерда даволаниш кераклигини аниқлаш учун шифокорга мурожаат қилишни тавсия бераман".

Улуғбек Расулов коронавируснинг биринчи аломатлари қандай кечишини эслатиб ўтди: юқори ҳарорат (агар у 38 даражагача кўтарилса, шифокорга мурожаат қилиш), ҳид ва таъмни билмаслик, ҳолсизлик, нафас қисилиши. Айрим ҳолларда абдоминал шакли намоён бўлиб, бунда ошқозон оғриғи ва ичак бузилиши кузатилади. Бундай ҳолда имкон қадар тезроқ мутахассисдан маслаҳат олиш ва шундан кейингина даволанишни бошлаш зарурдир.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...