Шуҳрат Орипов Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Жамият

Шуҳрат Орипов Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

41

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бошқарувининг бугунги йиғилишида ташкилий масала кўрилиб, Шуҳрат Орипов  уюшма раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Шуҳрат Орипов журналистика соҳасида 27 йиллик тажрибага эга мутахассис ҳисобланади. У ўз меҳнат фаолиятини 1999 йилда босма нашрларда журналист сифатида бошлаган. Кейинчалик давлат ва жамоат ташкилотларида, хусусан, Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси (O'zLiDeP) тизимида ахборот сиёсати ва матбуот хизмати йўналишларида масъул лавозимларда фаолият юритган.

Унинг оммавий ахборот воситалари билан ишлашдаги кўп йиллик тажрибаси ва соҳа фидойиси сифатидаги фаолияти уюшманинг келгусидаги стратегик мақсадларини амалга оширишда муҳим аҳамият касб этиши кутилмоқда. Янги раҳбар олдига журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва миллий медиа маконини янада ривожлантириш каби долзарб вазифалар қўйилган.

 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...