Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) Ўзбекистонда IT-таълимни ривожлантириш учун 150 минг доллар миқдорида грант ажратди. Унинг устуворлиги мамлакатнинг чекка ҳудудларида яшовчи келган ёшлар ва аёллар компетенциясини оширишга қаратилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
SDC ва Ўзбекистон IT-таълим Ассоциацияси ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматовнинг Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси миссияси раҳбари ўринбосари Андрин Финк билан учрашуви доирасида имзоланган.
Томонлар "Ўзбекистонда IT ва рақамли таълимни ривожлантириш орқали инклюзив ўсиш учун манфаатдор томонларнинг алоқаси" лойиҳасини ишга туширишга келишиб олишган.
Ушбу лойиҳа рақамли таълимдан тенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш, IT -компетенцияларни ошириш ва мамлакатнинг жадал иқтисодий ривожланишига кўмаклашишга қаратилган. Шу билан бирга, мамлакатнинг чекка ҳудудларидан ёшларнинг малакасини ошириш ва аёлларни иш билан таъминлаш имкониятларини таъминлашга устувор аҳамият қаратилган.
Лойиҳанинг биринчи босқичида аҳолининг рақамли кўникмаларининг жорий даражасини таҳлил қилиш, бозорда талаб юқори бўлган янги касбларни аниқлаш, шунингдек, IT - таълим ресурсларини бирлаштирган рақамли платформани ишлаб чиқиш режалаштирилган. Ушбу босқични амалга ошириш учун Швейцария агентлиги 150 минг доллар миқдорида грант ажратган.
Таъкидланишича, ушбу ҳамкорлик Ўзбекистонда рақамли трансформацияни жадаллаштиришга, шунингдек, иқтисодий имкониятларни кенгайтиришга ва мамлакатнинг халқаро IT -бозорда рақобатбардошлигини оширишга ёрдам беради.
Эслатиб ўтамизки, ОТБ Ўзбекистонга кам углеродли иқтисодиётга ўтиш ва бошқа яшил ислоҳотлар учун 250 миллион доллар миқдорида кредит ажратади.
Изоҳлар мавжуд емас