Швейцариянинг Credit Suisse банкидан маълумотлар чиқиб кетган. Ҳисоб-рақамлар эгалари қаторида миллионлаб доллари бўлган  ўзбекистонликлар ҳам бор экан
Жамият

Швейцариянинг Credit Suisse банкидан маълумотлар чиқиб кетган. Ҳисоб-рақамлар эгалари қаторида миллионлаб доллари бўлган ўзбекистонликлар ҳам бор экан

617

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Швейцариянинг энг йирик Credit Suisse банкидан мижозлар тўғрисида маълумотлар чиқиб кетган. Гап 1940-2010 йилларда очилган ва 100 миллиард доллар сақланган 18 мингта ҳисоб-рақам ҳақида кетмоқда. Ҳисоб эгалари орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.

Ушбу маълумотлар айни дамни қамраб олмайди, бироқ кўплаб ҳисоб рақамлар 2010 йилгача ва ундан кейин фаол бўлган. Аксарият ҳисоб рақамлар 2007 ва 2008 йилларда очилган. Энг кўпи эса 2014 йилда ёпилган. Ўшанда Швейцарияда хорижий мижозлар ҳақида солиққа оид ахборотларни автоматик равишда алмашишни назарда тутган янги қоидалар қабул қилинганди. Ўртача ҳар-бир ҳисоб рақами тахминан 11 йил давомида ишлатилган.

Ҳар-бир ҳисоб рақами ҳақидаги маълумотлар унинг рақами, эгаси ёки эгаларининг исмини, очилиш ва ёпилиш саналари, шунингдек ҳисобдаги маблағларнинг максимал қолдиғини ўз ичига олади. Ҳисоб рақамларининг турлари ҳақида маълумотлар йўқ. Бу ҳисоб-китоб рақами, жамғарма ёки инвестиция ҳисоб рақами эканлиги маълум эмас.

photo_2022-02-21_10-19-13.jpg

Банк томонидан хизмат кўрсатилганлар орасида юқори мартабали сиёсатчилар ва уларнинг қариндошлари бор. Банк мижозлари орасида Қозоғистоннинг амалдаги Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг оиласи, шунингдек Қозоғистоннинг собиқ раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг оиласи учрайди.

Эътибор марказига тушган ўзбекистонликлардан Гулрух Тилляева (ҳисобдаги максимал қолдиқ 2.4 млн. доллар) мавжуд. У Тимур Тилляевнинг холаси бўлиб, унинг рафиқаси Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг қизи Лола Каримовадир. Тилляева Credit Suisse банкидаги ҳисоб рақамини Никита Калиниченко билан бўлишади. ОАВ хабарларига кўра, бу шахс унинг эри бўлган ва Тилляеванинг манфаатлари йўлида Марказий Осиёдаги энг йирик савдо марказларидан бири - Абу Саҳийни бошқарган.

Саодат Нурзиева (ҳисобидаги максимал қолдиқ - 1,9 млрд доллар) тиббиёт соҳасида ўттиз йилдан ортиқ тажрибага эга акушер-гинеколог. Унинг акаси- миллиардер, асли ўзбекистонлик, россиялик олигарх - Алишер Усмонов. У телекоммуникация ва тоғ-кон саноати, шунингдек оммавий ахборот воситалари соҳасидаги компанияларга эгалик қилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+