Загрузка
Загрузка
Синоптиклар дам олиш кунлари қисқа муддатли ёмғир билан иссиқ об-ҳаво ваъда қилишмоқда
Жамият

Синоптиклар дам олиш кунлари қисқа муддатли ёмғир билан иссиқ об-ҳаво ваъда қилишмоқда

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет 22-24 июнь кунлари кутилаётган об-ҳаво прогнозини тақдим этган. Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни иссиқ об-ҳаво кутмоқда, республиканинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон, Хоразм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва булутли об-ҳаво кутилмоқда. Шарқий шамол секундига 5-12 метрни ташкил қилади, баъзи жойларда чанг тўзонли шамол секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси ҳарорат 20-27 даража, 22 июнь куни кундузи 34-39 даража, 23 июнда 32-37 даража, 24 июнда 30-36 даражани ташкил қилади.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кам булутли ҳаво, қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол секундига 7-12 метрни ташкил қилади, баъзи жойларда чанг тўзонли шамол жойларда секундига 15-20 метргача кучаяди мумкин. Кечаси ҳарорат 23-30 даража, 22-23 июнь кунлари кундузи 36-41 даража, 24 июнь куни 34-39 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам кам булутли ҳаво кутилмоқда. Кечаси ҳарорат 20-25 даража, 22-23 июнь кунлари кундузи 34-39 даража, 24 июнь куни 32-37 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида кечаси ҳарорат 12-17 даража, 22-23 июнь кунлари кундузи 23-28 даража, 24 июнь куни 20-25 даража кутилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...