Синоптиклар октябрь ойида кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумот беришган
Жамият

Синоптиклар октябрь ойида кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумот беришган

113

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Ўзгидромет Ўзбекистонда октябрь ойи қандай бўлиши ҳақида айтиб берган. Одатда октябрь ойида ҳаво ҳарорати 10-15 ва 23-28 даража атрофида бўлиб туради. Тунда термометр устунчаси 3-8 даража илиқни кўрсатиши мумкин. Ой ўртаси ва охирида ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

 ​​​​​“Кузнинг биринчи ойи - сентябр ҳам охирига етиб келмоқда. Кўпинча кузатилганидек, ушбу йилнинг сентябр ойи жуда қулай ҳарорат фони билан қуруқ бўлди. Республика ҳудудининг катта қисмида сентябрь ойида ёмғир умуман ёғмади ёки бироз ёғиши кузатилди. Ҳаво ҳарорати 27-32о атрофида, жанубда айрим кунларда 35-39о гача бўлди”, -дея маълум килишмоқда синоптиклар.

Бу йилнинг октябр ойи ҳам шундай қуруқ ва бироз илиқ об-ҳаво билан бошланади.

Ойнинг биринчи ҳафтасида ёмғирсиз об-ҳаво устунлиги кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб   ҳаво ҳарорати 11-16 даража   бўлиб, тетиклантирувчи салқинлик сезилади. Кундузи қуёш нурлари ҳавони 23-28 даражагача, жанубда – баъзи жойларда 30 даражагача иситади.

Кейинчалик, ой охиригача республика ҳудудида ҳарорат кечаси 3-8 даражадан 10-15 даражагача, кундузи 13-18 дан 23-28 даражагача ўзгариши кутилмоқда.

Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва Навоий вилоятининг шимолида ойнинг иккинчи ярмида тунги ва эрталабки пайтларда 0-3 даражагача совуқ бўлиши мумкин. Бундай ҳарорат октябрь ойининг иқлимий меъёрига яқин.

Ёмғир ойнинг биринчи ўн кунлигининг охирида, шунингдек иккинчи ва учинчи ўн кунликнинг айрим кунларида кутилмоқда.

Иқлимий меъёрларга кўра, Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик октябр ойида 4 кундан 8 кунгача, республиканинг энг чекка жанубида 1 кундан 3 кунгача кузатилади. Ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида бўлади, аммо ҳавода кескин совуқ кузатилганда ёмғир қисқа муддатга қорга айланиши истисно қилинмайди. 

Тунги ҳаво ҳароратининг ўртача кўп йиллик қиймати 6-11о илиқни ташкил этади, лекин кўпинча октябрда, айниқса ойнинг иккинчи ярмида биринчи кузги совуқлар кузатилади.

Октябр ойида кундузги ҳарорат одатда 23-28о илиқдан 10-15о илиқгача ўзгариб туради.

Албатта, табиат ўз тузатишларини амалга оширади ва баъзида ҳароратнинг ёки ёғингарчиликнинг ҳақиқий қийматлари кўп йиллик давр қийматларидан сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин.

Масалан, Тошкентда метеорологик кузатишларнинг 150 йиллик тарихи давомида айрим йилларда октябр ойида максимал ҳаво ҳарорати 33-35о га етган. Октябр ойи ҳароратининг мутлақ максимуми 37,5они ташкил этади, бундай ҳарорат 1941 йилда кузатилган.

Тошкент учун октябр ойида минимал ҳарорат рекорди 11,2осовуқни ташкил этади, аммо бу жуда узоқ вақт олдин, ўтган асрнинг бошларида бўлган. Охирги 30 йил ичида Тошкентда минимал ҳарорат 1-2осовуқдан пастга тушмаган.

Сўнгги 30 йил ичида Ўзбекистоннинг барча ҳудуди бўйича 2015 йилнинг октябрь ойи энг ёмғир кўп ёғган йил бўлган. Ушбу йилда Тошкентда октябр ойида ёғингарчилик миқдори меъёридан 3,5 марта кўп бўлган, бунда икки кунда 45 мм ёғингарчилик бўлган, бу октябр ойининг ойлик меъёридан 2 марта кўпдир.

Айрим йилларда ой учун ёғингарчилик кузатилган кунлар сони 2-3 кундан кўп эмас, лекин баъзида, албатта жуда камдан-кам ҳолларда Тошкентда умуман ёғингарчилик кузатилмаган эди. Охирги марта бундай ҳолат 2020 йилнинг октябр ойида кузатилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...