Синоптиклар Ўзбекистонда хавфли об-ҳаво ҳодисалари ҳақида онлайн огоҳлантириш тизимини ишга туширди
Жамият

Синоптиклар Ўзбекистонда хавфли об-ҳаво ҳодисалари ҳақида онлайн огоҳлантириш тизимини ишга туширди

44

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда хавфли об-ҳаво шароити ҳақида аҳолини тезкор хабардор қилиш мақсадида янги "Meteo-Alert" рақамли хизмати ишга туширилди. Лойиҳа Ўзгидромет сайти асосида ишлайди.

Тизим қаерда кучли иссиқ, бўронли шамол, жала ёки бошқа табиий ҳодисалар кутилаётганини олдиндан кўриш имконини беради. Харитага туширилган рангли белгилар об-ҳаво хавфи даражасини билдиради:

  • яшил - хавфсиз;

  • сариқ - потенциал хавф;

  • қизил - юқори хавф.

Хизмат аҳоли ва хизматларнинг экстремал об-ҳаво шароитларига тайёргарлигини ошириш, юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларга ўз вақтида жавоб бериш ва нохуш оқибатларнинг олдини олиш мақсадида яратилган.

Худди шундай модель қўшни давлатлар - Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам амал қилмоқда. Фақат Тожикистон ва Туркманистон ҳозирча ундан фойдаланмаяпти.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...