Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ноябрь ойида Ўзбекистонда ҳарорат иқлимий меъёрдан бироз паст бўлади. Баъзи кунларда ёмғир ёғади, тоғларда қор ёғади. Кундузги илиқлик тунги совуқ билан алмашинади.
Ойнинг биринчи кунларида кундузги ҳаво ҳарорати 15-20 даража илиқ атрофида бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
3 ноябрдан Ўзбекистонда ҳаво кескин совийди: аввал шимолий ҳудудларни, кейин эса бутун ҳудудни совуқ ва нисбатан нам масса қоплайди. У тоғ ва адирларга ёмғир ва қор ёғдиради.
4 ноябрдан 7 ноябргача ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди: кечалари 0-3 даража илиққача, баъзи жойларда совуқ, кундуз кунлари 8-13 даража илиққача бўлиши мумкин.
Кейинчалик ноябрь ойининг охиригача ҳарорат кечалари 2 даража совуқдан 10 даража илиққача, кундуз кунлари 8-13 даража илиқдан 18-23 даража илиққача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Ноябрь ойида ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан 1-1,5 даражага паст бўлиши кутилмоқда.
Ноябрь ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида асосан икки-уч кун давомида ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

Изоҳлар мавжуд емас