Загрузка
Загрузка
Синоптиклар  ўзбекистонликларни ноябрь ойида қандай об-ҳаво кутаётгани маълум қилишган
Жамият

Синоптиклар ўзбекистонликларни ноябрь ойида қандай об-ҳаво кутаётгани маълум қилишган

68
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ноябрь ойининг биринчи ярмида Ўзбекистонда   иссиқ бўлади, аммо ой охирига бориб, совуқ бўлиши ва қор ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ўзгидромет прогнозига кўра, яқин кунларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат бугун Қорақалпоғистонда, Тошкент вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудларининг айрим жойларида ёмғир ёғади.

3 ноябр куни ҳаво ҳарорати кечаси 10-12 даражага, кундузи 23-25 даражагача кўтарилади.

Кейинги ҳафтадан бошлаб шимолий ҳудудларга нам ҳаво массалари келиши кутилмоқда, бу кейинги кунларда республиканинг барча минтақаларига таъсир қилади. 4 ноябрь куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида, 5-7 ноябрь кунлари эса Ўзбекистоннинг кўп қисмида ёмғир, тоғли ҳудудларда қор ёғади.

7 ноябрь кунига бориб, кечаси ҳарорат 6-9 даражага, кундузи-12-17 даражага тушади.

Кейинчалик, шимолий ҳудудларда бир ой давомида кечаси ҳарорат 0-5 даражадан 5-10 даражагача, кундузи – 12-17 даражадан 0-5 даражагача ўзгариб туради.

Жанубий ҳудудларда кечаси ҳарорат 5-10 даража илиқ ва 3 даражагача совуқ ва 2 даражагача илиқ, кундузи эса 18-23 даражадан 7-12 даражагача илиқ бўлади.

Марказий ва шарқий вилоятларда кечаси ҳарорат 2-7 даража илиқдан 3 даражагача совуқ ва 8 даража илиқ, кундузи 15-20 даражадан 3-8 даражагача илиқ бўлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...