Загрузка
Загрузка
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Тошкент мактабларида ниқоб тақиш шарт эмас
Жамият

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Тошкент мактабларида ниқоб тақиш шарт эмас

18
Загрузка
Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда "Тошкент ота-оналари суҳбатларида 30-октабрдан бошлаб мактабларда ниқоб тақиш мажбурияти жорий этилиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда – ўқитувчилар ва ўқувчилар ниқоб тақишлари шарт" мазмунидаги хабар тарқалмоқда. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги вазиятга ойдинлик киритди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Атабековнинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқларда айни масала нотўғри талқин қилинган.

"Ижтимоий тармоқларда келтирилаётган қарор 26 сентябрда қабул қилинган бўлиб, у ҳар йили мавсумий ўткир респиратор касалликлар ва грипп авж олишидан олдинги профилактик тавсиялардан бири ҳисобланади. Ҳозирги эпидемик вазият барқарор, шундай экан, мактабларда ёппасига ниқоб тақиш зарурати йўқ", — деди Атабеков.

Унинг таъкидлашича, агар айрим синф ёки гуруҳларда касалланган болалар аниқланса, фақат ўша жойларда ниқоб тақиш тавсия этилади.

Шу билан бирга, ҳужжатда ниқоб тақиш тартиби умумий тарзда эмас, балки вазиятга қараб жорий этилиши мумкинлиги қайд этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчиликка мурожаат қилиб, ҳужжатни "ёппасига ниқоб тақиш тартиби жорий этилди", деб талқин қилмасликни сўради.

Вазирлик маълумотига кўра, қарорнинг асосий мақсади — ҳаво-томчи йўли билан юқадиган касалликлар кенгайишининг олдини олиш учун зарур чораларни белгилаб беришдир.

 Хулоса қилиб айтганда, ҳозирги кунда Тошкент мактабларида тиббий ниқоб тақиш мажбурий эмас, балки эпидемик вазиятга қараб тавсия этилиши мумкин.


Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда болаларнинг ғайриоддий оммавий касалланиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Кўпчилик буни COVID-19 инфекцияси деб талқин қилишган. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирда COVID-19 оддий респиратор инфекцияга айлангани, мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият барқарор эканини айтиб, миш-мишларни рад этган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...