Загрузка
Загрузка
Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ўзбекистонликлар июль ойи бошидаги аномал иссиқлик даврида қарийб 250 минг марта тез ёрдам чақиришган
Жамият

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ўзбекистонликлар июль ойи бошидаги аномал иссиқлик даврида қарийб 250 минг марта тез ёрдам чақиришган

58
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 2-5 июль кунлари иссиқ ҳаво тўлқини туфайли Ўзбекистон ҳудудида аномал иссиқ кузатилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар йили июль ойида мамлакатни қамраб оладиган чилла даврининг бошида "103" хизматига қанча чақириқ келиб тушганини маълум қилди.

Шошилинч тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Ғофуровнинг таъкидлашича, ўтган ҳафта аномал иссиқ даврида республика бўйича тез тиббий ёрдам хизматига 247,5 мингта чақириқ келиб тушган. Шундан 172,7 мингтаси шошилинч, 65,2 мингтаси сурункали касалликлар билан боғлиқ мурожаатлардир.

Аномал иссиқ об-ҳаво шароитида эҳтиёт чораларини кўриш бўйича соҳа мутахассисларининг ОАВ ва ижтимоий тармоқлар орқали берган тавсиялари натижасида мурожаатлар сони аввалги ҳафтага (24-29 июнь) нисбатан 1,2 фоизга камайган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолига иссиқда зарурат бўлмаса, кўчага чиқмасликни, кўпроқ сув ичишни, ёғли ва дудланган таомлардан имкон қадар сақланишни, кўпроқ мева-сабзавотлар истеъмол қилишни тавсия қилмоқда.

Аввалроқ мухбиримиз аномал юқори ҳарорат шароитида қайси маҳсулотлар ва ичимликлар ҳақиқатан ҳам ёрдам бериши, қайсилари эса фақат зарар етказиши ҳақида материал тайёрлаган эди.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Экологик дипломатия бошқармаси бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов жазирама иссиқ шароитида эҳтиёткорлик чоралари ҳақида маълумот берди.

Эслатиб ўтамизки, 4 июль куни тошкентликлар тарихий жазирамани бошдан кечирди: пойтахтда ҳаво ҳарорати 43,5 даражага етди. Бу кўрсаткич 1868 йилдан бери - об-ҳаво кузатувлари бошланганидан бери ушбу кун учун энг юқори деб баҳоланган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...