Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, солиқ идоралари ўзбекистонликларнинг пластик карталаридаги пул айланмаси ҳақида маълумотларни кўриши мумкин бўлади.
Ушбу меъёр Молия вазирлиги томонидан тайёрланган Ўзбекистон президентининг “Яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳасида кўзда тутилган
Хусусан, ушбу ҳужжатда солиқ органларига пластик карточкалардаги пул маблағлари айланмаси (кунига 5 млн. сўм ва (ёки) 10 та транзакция бўйича), шунингдек, ҳар ойнинг бошидаги пул маблағлари қолдиғи ҳақидаги маълумотларни реал вақт режимида кўра олишни тақдим этишни таклиф қилинмоқда.
Маълумотлар "ЕОПЦ" (Uzcard) и "НПМПЦ" (Humo) томонидан тақдим этилиши керак бўлади.
Бундан ташқари, солиқчилар Марказий банкка юборилган автоматик электрон сўровлар асосида юридик ва жисмоний шахсларнинг банк ҳисоб рақамларидаги омонатлар, кредитлар ва пул маблағларининг айланмаси тўғрисида маълумот олишни режалаштиришмоқда.
Солиқ идоралари тўпламоқчи бўлган бошқа қизиқарли маълумотлар қуйдагилардан иборат:
-
юридик ва жисмоний шахслар томонидан фойдаланилган электр энергияси, табиий газ ва сув тўғрисидаги маълумот
-
фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатга олиш ва уларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумот
-
солиқ идораларининг автоматик электрон сўровлари асосида юридик ва жисмоний шахсларнинг банк ҳисоб-рақамларидаги омонатлар, кредитлар ва пул айланмалари тўғрисидаги маълумотлар.
Умуман олганда, рўйхат ўзгартирилиши мумкин бўлган 19 та банддан иборат.
Эслатиб ўтамизки, жорий йилнинг апрель ойида ДСҚ агарда пластик карта эгаси 30 млн. сўмлик лимитдан ошса ва картадан картага 10тадан ортиқ транзакция ўтказса, банклар томонидан солиқ хизматига маълумот юборишни таклиф қилган эди. Кўплаб мутахассислар, банклар вакиллари ва тадбиркорлар ушбу қоидага қарши чиқиб, карта бўйича амалга оширилган транзакцияларини назорат қилиш ҳамённи текширишга тенг эканлигини айтишди.
Шу билан бирга, ДСҚ ўзи пластик карточкалар бўйича айланма маблағлар ҳақидаги маълумотларни узатишни назарда тутувчи қарор лойиҳаси “банк сири тўғрисида”ги қонунни бузмаслигини айтди. Солиқчиларнинг фикрича, бунинг натижасида "яширин иқтисодиёт"ни енгиб, электрон тижоратни ривожлантириш мумкин бўлади.
Бироқ, ушбу ҳужжатнинг пайдо бўлишидан келиб чиққан шов-шувдан сўнг, қўмита уни икки ой ичида қайта кўриб чиқишга ваъда берган.
Изоҳлар мавжуд емас