Загрузка
Загрузка
Совуқлар узоқ қолмайди. Синоптиклар  дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво  бўйича маълум қилишган
Жамият

Совуқлар узоқ қолмайди. Синоптиклар дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво бўйича маълум қилишган

46
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Дам олиш кунлари   ҳаво асосан илиқ бўлади, қуёшли ва ёғингарчиликсиз кунлар ҳукм суради. Аммо мамлакатнинг айрим жойларида тунги аёз кузатилиши мумкин. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Сўнгги кунлардаги об-ҳаво яна бир маротаба март ойи об-ҳаво шароити бўйича энг маккор ой эканлигини кўрсатди. Кечагина республикамизнинг барча марказий ҳудудларида қор ёғди, бугун эса эрталабдан қуёш чақнаб турибди.

14 март куни Ўзбекистоннинг барча вилоятларига кескин совуқни олиб борган ҳаво массаси республика ҳудудидан чекинмоқда ва табиийки, ҳаво ҳарорати ошиб боради.

Республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво дам олиш кунларида ҳам сақланиб туради. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 17 март якшанба куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Бугун куннинг иккинчи ярмида ҳарорат 8-13о илиқ атрофида бўлади, якшанба куни эса ҳаво 15-20о илиққача исийди.

Шанбадан якшанба ўтар кечаси республика бўйича баъзи жойларда бироз совуқ сақланиб туради, якшанба куни ҳарорат кечаси 2-7о илиққача кўтарилади. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади.

Бугун ва дам олиш кунлари тоғларда ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Тошкентда: 15-17 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат бугун кундузи 9-11о илиқ, шанба куни кечаси 0-2о совуқ, кундузи 13-15о илиқ; якшанба куни кечаси 2-4о илиқ, кундузи 16-18о илиқ бўлиши кутилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...