Загрузка
Загрузка
Статистика: ўзбекистонликлар камроқ уйланиб, кўпроқ ажрашмоқда
Жамият

Статистика: ўзбекистонликлар камроқ уйланиб, кўпроқ ажрашмоқда

37
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда никоҳлар сони камайиб, ажримлар сони кўпайган. Буни Миллий статистика қўмитасининг демографик таҳлили кўрсатмоқда.

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида қайд этилган никоҳлар сони 95,3 мингтани ташкил этган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уларнинг сони 2,1 мингтага камайган. Уларнинг ярмидан кўпи - 48,7 минг нафари (51,1%) шаҳар жойларда рўйхатга олинган. Қишлоқ жойларда 46,6 минг эр-хотин ёки жами ёш оилаларнинг 48,9 фоизи никоҳдан ўтган.

Шу билан бирга, ярим йил ичида мамлакатда 23,3 минг эр-хотин ажрашган, бу ўтган йилга нисбатан 0,8 минг бирликка кўпдир. Ажралишларнинг аксарияти шаҳарларда қайд этилган: 14,1 минг эр-хотин (60,6%). Қишлоқ жойларда 9,2 минг жуфтлик ажрашган - 39,4%.

Ҳудудлар кесимида энг кўп никоҳдан ажрашганлар Тошкент шаҳрида - 1,5 мингта, Тошкент ва Фарғона вилоятларида - 1,2 мингтадан. Никоҳдан ажралиш бўйича энг паст кўрсаткич Навоий вилоятида қайд этилган - 310 та.

Аввалроқ Тошкент давлат педагогика университетида ажримларнинг олдини олиш ва ажралиш ёқасига келиб қолган оилалардаги низоларни бартараф этишга ҳаракат қилинган эди. Бунинг учун мутахассислар пойтахтдаги бешта эр-хотин билан медиация тадбирини амалга оширди. Иштирокчиларнинг розилиги билан ҳар бир оила аъзосининг индивидуал психофизиологик таҳлили ўтказилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...