Загрузка
Загрузка
Тўртта кровать ва алоҳида овқатланиш. Собиқ  маҳбус Ўзбекистон  биринчи президенти қизининг қамоқда сақланаётгани хусусида гапириб берган
Жамият

Тўртта кровать ва алоҳида овқатланиш. Собиқ маҳбус Ўзбекистон биринчи президенти қизининг қамоқда сақланаётгани хусусида гапириб берган

40
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Гулнора Каримованинг қамоқдаги ҳаёти бошқа маҳбусларни сақлаш шароитларидан кескин фарқ қилмайди, аммо у учун айрим имтиёзлар яратилган. Бу   ҳақда Alter Ego  дастурида Зангиотадаги аёллар колониясида муддатни ўтаган собиқ маҳбус қиз сўзлаб берган.

“Унда муаммолар йўқ, ҳолати ёмон эмас. У ҳам умумий отрядда муддатни ўтамоқда, қандайдир ВИП шароитлари йўқ. Фақат унинг тўртта кровати бор ва уларни парда билан ўраб олган”, - деди видеоинтервью қахрамони.

Шунингдек, унга “нафас олувчи” материалдан тикилган кийим, бошқалар кийиши мумкин бўлмаган ипчалик этик   берилган. Биринчи президент қизига катта жўнатмалар олиб кирилади, у умумий ошхонадан овқатланмайди.

Шу билан бирга, қизнинг айтишича, Каримова қамоқхонада ишламайди. Бир марта у ишга чиққан ва қўзғолон кўтарган.

“У оммавий чиқишлар қилиб туради. Унинг устидан   ҳеч ким кулмайди, аксинча, унинг ўзи буни келтириб чиқаришга уринади”, - деди у.

“Унга жуда катта   енгилликлар берилади. Уни ҳеч ким жазоламайди,   бирор нарсани истаса, албатта бунга эришади...Буни ВИП шароит деса ҳам бўлади”, - дея хулоса қилди қиз.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...