Загрузка
Загрузка
Таниқли фул-блогер  дунёга мазали Ўзбекистон ҳақида гапириб беради
Жамият

Таниқли фул-блогер дунёга мазали Ўзбекистон ҳақида гапириб беради

48
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Эронлик фуд-блогер Ҳамид Сепиднам ўзбек миллий таомларининг жозибадорлигини очиб бериш учун Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда.

Mr.taster номи билан танилган блогернинг ташрифи Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонаси томонидан Туризм қўмитаси билан биргаликда ташкил этилган.

Ҳамид Сепиднамнинг Instagramда 1,9 миллион, Tik Tokда 600 минг, Facebookда 513 минг ва YouTubeда 108 минг обуначилари бор. Унинг видеоларини Tik Tokда 67 миллион киши ва Instagramда 14 миллион киши томоша қилган. Ҳозирда фуд-блогер Бирлашган Араб Амирликларида яшайди ва ишлайди.

Mr.taster Ўзбекистоннинг гастрономик сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишни қўллаб-қувватлашга қарор қилган ва ташриф доирасида, масалан, сумалак, сомса, Самарқанд нонлари, шўрва ва бошқа    байрам таомларини тайёрлаш жараёнларини суратга олади.

Инфо-тур 19 мартгача давом этади ва mr.taster Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хоразмда миллий таомлар билан танишишга улгурмоқчи.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+