Загрузка
Загрузка
Таниқли уста ва унинг шогирдлари нега  Гавкушон мадрасасидан чиқариб юборилмоқда?
Жамият

Таниқли уста ва унинг шогирдлари нега Гавкушон мадрасасидан чиқариб юборилмоқда?

100
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тарихсиз келажак йўқдир. Бу ибора кўпинча баланд минбарлардан жаранглайди ва ота-боболаримизга қанчалик ҳурмат билан муносабатда бўлишимизни кўрсатади. Бироқ, аслида нима бўляпти? Биз гўёки эгри кўзгулар қироллигида яшаяпмиз, чунки баъзилар халқаро ареналарда маданий ва тарихий меросни сақлаб қолиш тўғрисида баландпарвоз ҳисобот беришса, бошқалари уни йўқ қилиш билан банд.

Қарийб беш йилдан бери Бухоронинг "Кандакор" кооперативи адолат ва Гавкушон мадрасасида ўз фаолиятини давом эттириш имконияти учун курашмоқда. Таълим муассасасининг қадимий биноси ярим аср давомида Салимжон Ҳамидов номидаги Бухоро уйма нақш мактаби учун бошпана бўлиб келган. Аммо бугунги кунда ноёб устахонанинг тарихини йўққа чиқаришга ҳаракат қилинмоқда - уймакорлар Гавкушондан ҳайдаб чиқарилмоқда.

Бу вазият ўзбошимчаликдан бошқа нарса эмас. 2018 йилдан бери Бухоро усталари жамоаси юзлаб хатлар ёзган, раддия ва бўш ваъдаларни эшитган, ҳуқуқий кураш ва ҳатто рейдерлик орқали бинони тортиб олиш каби ҳолатларни бошдан кечирган, бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида ҳам бир неча бор ёзилган. 2021 йилдан бери уймакорлар одатдаги жойда ишлаш имкониятига эга эмаслар. Бу воқеаларнинг барчаси кооператив раҳбари Раҳматилло Кулиевнинг соғлиғига катта таъсир кўрсатган.

Бугунги вазият ҳақида мухбиримизга "Кандакор" кооперативи вакили Қодир Қулиев ва адвокат Аллан Пашковскийнинг айтиб беришган.

Гап ўзи нимада

1968 йилда Шароф Рашидовнинг топшириғи билан мадрасанинг ярим вайрона биноси таъмирланиб, ота-бобосидан устачилик мерос бўлган Салимжон Ҳамидов ва унинг ўн уч шогирдига топширилган. Бу ерда Бухоро рангли металлга уйма нақш бериш Маркази ташкил этилган бўлиб, бухоролик болалар деярли унутилган ноёб ҳунармандчиликни бепул ўрганишган.

Мустақиллик эълон қилиниши билан кўп нарса ўзгарган: усталар кооперативга бирлашишган ва бир вақтлар ажратилган бинони тегишли шаклда сақлаш шарти билан ижарага олишган. Улар болаларга уймакорлик кўникмаларини ўргатишда давом этишган, сайёҳлар билан учрашишган, улар учун фольклор концертлар ва маҳорат дарсларини ташкил қилишган.

Муаммолар 2015 йилда бошланган, аммо айнан 2018 йилда Гавкушон қаровсиз бино сифатида ким-ошди савдога қўйилган. Ўша пайтда савдода "Асилбек нури" масъулияти чекланган жамияти ғолиб чиққан. Ҳаммаси майли, лекин узоқ вақт давомида ушбу объектда фаолият юритган, унинг ҳолатини сақлаб келган ва ижарачи сифатида имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган “Кандакор” кооперативи ушбу савдода иштирок этиш имкониятига эга бўлмаган.  

Манфаатлар тўқнашувими?

Натижада бир қатор суд жараёнлари бўлиб ўтган. Улардан сўнггисида 2023 йил май ойида Бухоро туманлараро иқтисодий суди кооперативни мадрасадан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган.

Дастлаб мадрасада меҳмонхона қурмоқчи бўлган эканлар. Ажабланарлиси шундаки, ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган ансамблнинг бир қисми бўлган мазкур қадимий маданий мерос ёдгорлиги ўзининг техник имкониятлари ёки ихтисослашгани нуқтаи назаридан меҳмонхонага мослашмаган бўлсада, осонгина    қуриш учун топширилган экан.

Кооператив вакилларининг сўзларига кўра, мадрасани ким ошди савдоси рўйхатига киритиш, шунингдек, танловнинг шаффоф бўлмаган схемалари манфаатлар тўқнашувига олиб келган.

"Маълумотлар тўлиқ тасдиқланмаган, аммо бу ҳолатда Бухоро вилояти маданий мерос агентлиги бошқармасида ва вилоят ҳокимлигида лавозимларни эгаллаб турган айрим шахслар ва мадраса биносини қўлга киритиши керак бўлган "Асилбек-нури" МЧЖ ўртасида аниқ алоқа борга ўхшайди", – деди Қодир Кулиев.

Ечим топилди, аммо…

Энг қизиғи шундаки, Маданий мерос агентлигининг марказий аппарати ва Туризм қўмитаси муаммонинг моҳиятини тушуниб туришибди ва "Кандакор" кооперативи раҳбари Раҳматилло Кулиевга ёрдам беришга тайёр, аммо Агентликнинг Бухоро вилояти бошқармасининг баъзи ходимлари ўзларини "алоҳида республика” каби тутишади”, - дейди адвокат Аллан Пашковский.

Ноябрь ойида Туризм қўмитаси томонидан идоралараро онлайн учрашув ташкил этилган, унда “Асилбек-нури” МЧЖга бинони ижарага олиш ҳуқуқини беришда тизимли қоидабузарликлар мавжудлиги тан олинган. Компания ушбу объект тақдири ҳақидаги ҳар қандай муҳокамалардан четлаштирилган. Шунингдек, "Кандакор" кооперативига кейинги аукционда иштирок этиш, шунингдек, ижарачининг устуворлик ҳуқуқи асосида ўз фаолиятини давом эттириш учун мадрасани эгаллаш ҳуқуқи белгиланган.

"Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси бошлиғи Шоҳаббос Шарофиддинов Гавкушон мадрасасида уйма нақш мактабини қайта тиклашга қонуний ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Бироқ, бугунги кунда амалдор бюрократик тўсиқларни келтириб, оммавий чиқишларидан воз кечмоқда. Олий суднинг якуний қарор чиқарилгунга қадар кўчириш тўғрисидаги қарорнинг ижросини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимосини акс этган протест мавжуд бўлса-да, у мадрасани ким ошди савдосига тайёргарлик кўриш учун бўшатишни сўрамоқда, аммо бу асоссиз талаб. Тахминимизча, кимнингдир шахсий манфаатлари ҳали ҳам амал қилмоқда ва агар кооператив ҳозир бинони тарк этса, ҳеч нарса қайтарилмайди", - деди адвокат.

Пашковскийнинг сўзларига кўра, бу ҳолат ҳеч бўлмаганда Бухоро шаҳар ва Бухоро вилояти ҳокимликлари, шунингдек Коррупцияга қарши кураш агентлиги, Бош прокуратура, агар ушбу масалани ҳал этишнинг иложи бўлмаса, Ўзбекистон Президенти Администрацияси ва ЮНЕСКО минтақавий офисининг зудлик билан аралашувини талаб қилади.

"Туризмнинг ноёб субъектини 40 йилдан ортиқ вақт давомида ўз фаолиятини қонуний равишда олиб борган тарихий бинодан чиқариб юборишга ҳаракат қилинмоқда. Бунинг олдини олиш керак. Раҳматилло Кулиев каби усталар Ўзбекистонда ва ҳатто МДҲнинг бошқа жойларида йўқ. У деярли бутун дунёга маълум, уни ЮНЕСКО ва ЮНВТОда танилган. Бу Ўзбекистоннинг машҳур сайёҳлик йўналишларидан бири кесимида туристик қизиқишнинг кескин пасайишига олиб келиши мумкин бўлган хато. Агарда бунга йўл қўйилса, кейин кеч бўлади", – дея қайд этади "Кандакор" кооперативи манфаатлари вакили.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...