Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тўпланган баллардан норози бўлган абитуриентлар 15 августдан 24 августгача эътироз билдиришлари мумкин. Аризалар my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали онлайн қабул қилинади.
Фақат тест синовида иштирок этган ва имтиҳондан четлатилмаганларгина апелляция бериши мумкин. Ариза рўйхатдан ўтказилгандан сўнг абитуриентга уни кўриб чиқишнинг аниқ санаси, вақти ва жойи кўрсатилган хабарнома юборилади.
Шикоятларни кўриб чиқиш 21 августдан бошланади. Белгиланган кунда Билимни баҳолаш агентлигига ёки билдиришномада кўрсатилган жойга ўзингиз билан паспорт ва билдиришномани олиб келишингиз керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон ОТМларининг 2025/2026 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишларига тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.

Изоҳлар мавжуд емас