Загрузка
Загрузка
Ўтган йили Россияга киришлар сони бўйича Ўзбекистон етакчи ўринни эгаллаган
Жамият

Ўтган йили Россияга киришлар сони бўйича Ўзбекистон етакчи ўринни эгаллаган

98
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 2023 йилда Россия Федерациясига ташрифлар бўйича Ўзбекистон иккинчи ва саёҳатлар сони бўйича биринчи ўринни эгаллаган, бу 52 фоизни ташкил этмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати чегарачилари ўтган йили фуқароларнинг давлат чегарасини кесиб ўтишлари сонини ҳисобга олган ҳолда узоқ ва яқин хорижий мамлакатлардан Россияга киришлар сонини ҳисоблаб чиққан.

Ўзбекистонликлар 2023 йилда фуқаролари Россияга ташриф буюрган мамлакатлар орасида иккинчи ўринни эгаллаган, ўзбекистонликларнинг Россия федерациясига киришлари сони 3,11 миллионни ташкил этган. Қозоғистон фуқаролари Россияга 3,16 миллион марта кирган. Учинчи ўринда Тожикистон турибди-   ундан 2,15 миллион киши кирган.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон 2023 йилда ташрифларнинг ошиши бўйича етакчилик қилган. Масалан, 2022 йилда Ўзбекистондан ташрифлар сони 2,05 миллионни ташкил этган ва 2023 йилда 52 фоизга ўсган.

Ўтган йили чет элликлар Россия чегарасини 15,4 миллион марта кесиб ўтишган ва 2022 йилда киришлар сони тахминан 13 миллионни ташкил этган, яъни, чет эл фуқароларининг Россияга саёҳатлари сони 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 18,6 фоизга ошган.

2023 йилда Россияга асосан МДҲ мамлакатларидан хорижий фуқаролар кириб борган. Узоқ хорижий мамлакатлардан Хитой ва Мўғулистон биринчи ўнталикдан ўрин олган.

Эслатиб ўтамизки, бу йил Самарқандда Россия бош консулхонаси очилиши режалаштирилган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...