Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида визасиз режим бўйича музокаралар йўқлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Республика Ташқи ишлар вазирлиги ушбу миш-мишларга муносабат билдирди. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси матбуот котиби Аҳрор Бурхонов ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотни рад этиб, ҳозирда томонлар зарур давлат ички тартиб-таомилларини якунлаётганини таъкидлади.
“Шундан сўнг 30 кун давомида визасиз режим амал қилади," - деди у мухбиримизга.
Хитойда ўзбекистонликлар учун визасиз режим апрель ойидаёқ амал қилишни бошлаши мумкинлиги ҳақида январь ойида Uzbekistan Airways бошқарув раисининг тижорат ва туризм бўйича ўринбосари Шуҳрат Ёдгоров ҳам маълум қилган эди.
Эслатиб ўтамизки, визасиз режим тўғрисидаги битим 2024 йил декабрь ойида имзоланган эди. Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаролари Хитойга визасиз ташриф буюришлари ва мамлакат ҳудудида 30 кунгача бўлишлари мумкин бўлади. Мамлакатимизга келаётган Хитой фуқаролари учун ҳам шундай шароитлар назарда тутилган.
Изоҳлар мавжуд емас