Тошкент марказидаги аҳоли болаларга майдончанинг қайтарилишини талаб этмоқда.  Майдонча  қурувчи томонидан бузиб ташланган. Видеорепортаж.
Жамият

Тошкент марказидаги аҳоли болаларга майдончанинг қайтарилишини талаб этмоқда. Майдонча қурувчи томонидан бузиб ташланган. Видеорепортаж.

753

Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. Айрим ота-оналар янги болалар майдончасининг қурилиши орзу қилиб келаётган бир пайтда бошқа жойларда янги бинолар қурилиб, майдончалар аёвсиз йўқ қилинмоқда. Худди шундай ҳолат пойтахт марказидаги Амир Темур   кўчасида юз берди. Batafsil.uz мухбирлари 24-сонли уйда яшовчи фуқаролар билан учрашиб, уларнинг болалар майдончасини қайта тиклаш борасидаги кураш тафсилотлари билан танишишди.

Фуқароларнинг айтишича, ўтган йилда болалар майдончаси ҳудудида номаълум бино қурилиши бошланган. Қурувчи ташкилот вакили кишиларга мазкур объект қурилиши учун рухсатнома Миробод тумани ҳокимлиги томонидан берилганини айтган.

"Ўтган йили болалар майдончаси жойида уч қаватли маиший хизмат кўрсатиш биноси қурилишини бизга маълум қилишди. Биз прокуратура ва Қурилиш вазирлигига шикоят қилдик. Натижада прокуратура томонидан қурилиш ишлари ман қилинди. Ўша пайтда қурилишни тўхтатиш ва болалар майдончасини қайта тиклаш бўйича судга ҳам шикоят берган эдик. 2018 йилнинг 3 декабрь куни суд фуқаролар даъвосини қониқтирди. Шундан буён қурилиш тўхтатилди”, - деб айтди 24-сонли уйда яшовчи Дмитрий Валерьевич.


Қурилиш тўхтатилган бўлсада, майдонча тиклаб берилмади. Кичкина ва кўримсиз ҳовлида болалар қурилиш чиқиндилари ва қумда бўш вақтларини ўтказишмоқда. Арғимчоклар ҳовли бурчакларида жойлаштирилди, кичик тепалик эса ахлат қутилари ёнида қолган.

Бундан ташқари, қурилиш жараёнида маҳаллий аҳоли томонидан қачонлардир ўтказилган 15та дарахт чопиб ташланган. Қурилиш арафасида эса болалар майдончаси атрофида газон ва 30га яқин арча дарахти ўтказилган экан. Бугунга келиб 2та арча сақлаб қолинган, холос.

Туман ҳокимлиги суд қарорини нима сабабдан бажармаётганини кишилар тушунмяпти. Алолатни тиклаш ва янги болалар майдончасининг қурилишига эришиш борасида сайъ-ҳаракатлар ҳеч қандай самара бермаяпти. 

"Уйимизда 15 нафар ёш бола истиқомат қилади. Қурилиш тугаганидан сўнг болалар майдончасининг тиклаб берилишини кутдик. Бу ерда байрамлар нишонланар эди. Жорий йилда Мустақиллик байрамини айнан шу жойда нишонламоқчи эдик. Судда ютиб чиққанимиздан жуда хурсанд бўлдик. Қурилиш ишлари тугаган бўлсада, майдончани ҳеч ким қайта тикламоқчи эмас. Ҳокимликка мурожаат қилганимизда, судга боришимизни айтишди. Лекин суд бўлиб ўтдику. Биз тушунмаяпмиз”, - деди Дмитрий.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида фуқаролар билан мулоқот қилганимизда, туман ҳокимлиги вакиллари болалар майдончаси белгиланган жойига қайтишини ваъда қилишган эди. Лекин ваъда ваъдалигича қолиб кетди. Майдончада югуриб ўйнаган болалар бўш вақтларини қандай қилиб ўтказиш илинжида сарсон.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+