Тошкент металлургия заводининг бир гуруҳ мутахассислари  Италияда ўқиб келишди
Жамият

Тошкент металлургия заводининг бир гуруҳ мутахассислари Италияда ўқиб келишди

618

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкент металлургия заводи (ТМЗ) мутахассислари Италиянинг Буттрио шаҳрида жойлашган Danieli Automation ўқув марказида ўқиб қайтишди. Бу ҳақида корхона матбуот хизмати маълум қилмоқда.  

Тошкент металлургия заводи Ўзбекистон ҳудудида энг замонавий саноат объектларидан бирига айланади. Корхона ноёблиги ва нафақат Ўзбекистон, балки Марказий Осиёда ўхшаши бўлмаганлигини инобатга олган ҳолда, ходимларни профессионал тайёрлаш ва ўқитиш масаласи энг долзарб ҳисобланади. Бу шунчаки гап эмас. ТМЗ цехлари дунёнинг етакчи корхоналари томонидан фойдаланиб келинаётган энг илғор ва тўлиқ автоматлаштирилган уснулари билан жиҳозланади. Уларни бошқариш учун эса махсус тайёргарлик ва малака зарур. Шунинг учун корхонада бир неча йил олдинга мўлжалланган ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастури ишлаб чиқилган.

Айни пайтда корхонанинг 18 нафар ходими “Автоматлаштириш ва электротехник хизмат кўрсатиш” дастури бўйича бир ой давомида Италияда ўқишди. Буларга технологик жараённинг автоматлаштирилган тизими муҳандислари, частотали ўзгартирувчи соҳа муҳандислари, шунингдек, электрожиҳозларни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш мутахассислари кирган.

" Danieli Automation корхонасида ходимларимиз ишлаб чиқариш линиялари ва жараёнларини   бошқариш, атоматлаштириш ва оптимизация қилишга ўрганишди. Ўргатиш жараёни бир нечта босқичлардан иборат бўлиб, назария ҳамда ўхшаш корхонада амалий курсни ўташдан ташкил топган. Уйга қайтгач, улар олинган тажриба ва билимини   бошқа ҳамкасблари билан ўртоқлашишади. Бу албатта, сифатли маҳсулот олиш учун жуда муҳим саналади. Зеро, Ўзбекистон учун бу илгари ишлатилмаган технологияларни ўз ичига олган мутлақо янги объект бўлади”, - деб маълумот бермоқда матбуот хизмати.

Таъкидлаш жоизки, ТМЗ ходимларини ўқитиш учун италияликларнинг танланганлиги бежиз эмас. Бугунги кунда Danieli дунёда металлга қайта ишлов бериш учун жиҳоз ҳамда ускуналарни етказиб бериш ва ишлаб чиқариш бўйича энг илғор учликка киради. Компания Италия, Германия, Австрия, Швеция, Таиланд, Хитой, Ҳиндистон ва Россия каби давлатларда саккизта заводига эга. Унинг ўқув марказлари томонидан ҳар йили юзлаб юқори малакали мутахассислар тайёрланиб, жаҳон бўйлаб етакчи металлургия корхоналарида фаолият юритишмоқда.

2018 йилнинг ноябрь ойида Тошкент металлургия заводи ва Danieli ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган. Етказилаётган жиҳозлар энергия тежамкорлиги ва экологик кўрсаткичлари бўйича замон талаблари ва халқаро стандартларга тўлиқ мос келади. Ҳужжатга асосан, италияликлар томонидан ўзбекистонлик мутахассисларни ўқитиб бериш назарда тутилган.   

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+