Загрузка
Загрузка
Тошкент ва Сирдарёда ногиронлар учун "Ижтимоий такси" иш бошлайди
Жамият

Тошкент ва Сирдарёда ногиронлар учун "Ижтимоий такси" иш бошлайди

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ижтимоий ҳимоя агентлиги Тошкент ва Сирдарё вилоятида ногиронлиги бўлган шахслар учун "Ижтимоий такси" пилот лойиҳасини ишга туширади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун максимал қулайлик яратадиган лойиҳани амалга ошириш учун Агентлик манфаатдор такси хизмат кўрсатувчи провайдерларни ногиронларга хизмат кўрсатишнинг мақбул тартибини муҳокама қилишга таклиф қилмоқда, жумладан қуйидагилар кўриб чиқилади:

  • буюртмани қабул қилиш;

  • манзилдан манзилгача олиб бориш ва   кўмаклашиш (агар ҳамроҳ бўлмаса),

  • машинага   миндириш ва тушириш,

  • ногиронлар аравачаси ва бошқа юкларни юклаш ва тушириш,

  • бошқа тегишли масалалар.

Бундан ташқари, тўлов олинмайдиган максимал кутиш вақтини ва маршрутни мониторинг қилиш механизмларини аниқлаш керак.

Эслатиб ўтамики, 1 мартдан бошлаб ёлғиз кексалар ва ногиронлар учун ижтимоий хизматлар индивидуал режаларга мувофиқ тақдим этилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+