Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилоятида ҳаводаги ифлосланиш манбаларини қидириш имконини берувчи вертолёт патруль хизмати бошланди. Диққат марказида ердаги назорат хизматларидан яширинган ўчоқлар туради.
Экология масалалари бўйича махсус комиссия ташаббуси билан вертолёт патрули ишга туширилди. Бугун унинг раҳбарлари биринчи участкаларни шахсан айланиб чиқиб, мавжуд экологик вазиятни баҳоладилар ва аниқланган қоидабузарликлар бўйича чоралар кўрдилар.
Эслатиб ўтамиз, 2 декабрь куни махсус комиссия йиғилишидан сўнг Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева мутасадди идоралар вакиллари билан бирга ҳавони ифлослантирувчи манбага айланган иссиқхоналарга рейд уюштирди. Бундай текширувлар ҳар куни тунги вақтда ўтказилади.

Изоҳлар мавжуд емас