Узбекистан, Ташкент – ЯН Batafsil.uz. Собиқ Иттифоқ ҳудудида нафақат Иккинчи жаҳон уруши, балки унинг йирик жанглари, қахрамонлари, ҳарбий бирлашмалари ва тарихнинг турли жабҳаларига бағишланган музейлар талайгина. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Ладога кўли қирғоғида озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш орқали қамалдаги Ленинград аҳолисини қутқарган ва фронт ортига 1.1 млн кишини эвакуация қилинишида улкан аҳамият касб этган Ҳаёт йўли музейи очилди. Кронштатд шаҳрида Таллиндаги ёриб ўтиш жанги, яъни 1944 йилнинг август ойида Балтика флотининг кўшин ва тинч аҳолисини эвакуация қилинишига бағишланган музей ташкил этилмоқда.
Ҳозирга қадар эвакуация мавзусига оид бирорта ҳам махсус музей мавжуд эмас. Аслида эса, эвакуация туфайли уруш йилларида 20.4 млн қочқин, 2700дан ортиқ корхона ҳамда собиқ Иттифоқнинг барча халқлари учун умумий ҳисобланган саноат, илмий ва ижодий салоҳият сақлаб қолинган.
2019 йилнинг март ойида Тошкентга эвакуация қилинганларнинг авлодлари томонидан уруш йилларида 1.5 млн қочқин, Ленинград консерваторияси, Москванинг “Ленком” театри, Одесса киностудияси, А.Ахматова, А.Толстой, К.Чуковский, И.Грабарь, С.Герасимов, И.Хейфиц, Ф.Раневская ва бошқа шу каби маданият арбобларига бошпана берган Ўзбекистон пойтахтида шундай мемориал муассасасини ташкил қилиш ташаббуси билдирилди.
Мазкур таклиф фашизм устидан Ғалабанинг 75-йиллиги арафасида 2019 йилнинг 27 сентябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Эшелонлар Шарққа йўл олмоқда. Улуғ Ватан уруши йилларида Ўзбекистонга эвакуация” мавзусидаги халқаро илмий анжуман давомида қайта илгари сурилди ва олимлар томонидан қўллаб-қувватланди.
Анжуманда қардош мамлакатлардан ташриф буюрган ҳамкасблар ноёб архив материаллари мисолида собиқ Иттифоқ ғарбий ҳудудларидан аҳоли, корхона ва ташкилотларнинг Ўзбекистонга эвакуация қилиниши, эвакуация қилинганларни қабул қилиш, жойлаштириш ва уларга кўмак бериш, маҳаллий кадрлар ва эвакуация қилинганларнинг Ўзбекистон ҳудудида саноатнинг янги тармоқлари, Ўзбекистон ССР Фанлар академиясини ташкил қилиш борасидаги ҳамкорлигини кўриб чиқдилар.
Изоҳлар мавжуд емас