Загрузка
Загрузка
Тошкентда аҳолини электр таъминоти билан таъминлаш учун 24 соатлик навбатчилик йўлга қўйилди
Жамият

Тошкентда аҳолини электр таъминоти билан таъминлаш учун 24 соатлик навбатчилик йўлга қўйилди

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Куз-қиш мавсумида аҳолига ва ижтимоий соҳа объектларига узлуксиз электр таъминотини кафолатлаш ҳамда фавқулодда носозликларни тез бартараф этиш мақсадида "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" ва туман электр таъминоти корхоналарида 24 соатлик навбатчилик жорий қилинди.  

Ҳозирда барча ҳудудларда тун-у кун ишловчи диспетчерлик бўлимлари ва тезкор чиқиш бригадалари тўлиқ шай ҳолатда фаолият юритмоқда. 

Электр энергияси билан боғлиқ носозликлар юзага келганда, истеъмолчилар қуйидаги рақамлар асосида мурожаат қилишлари мумкин: 

  • Бектемир: 71 230-23-95, 71 295-01-26

  • Мирзо Улуғбек: 71 230-91-09, 71 267-58-15

  • Юнусобод: 71 225-00-65, 71 225-65-00

  • Олмазор: 71 242-46-95

  • Яккасарой: 71 230-90-73, 71 281-26-67

  • Яшнабод: 71 291-87-83

  • Учтепа: 71 230-20-22

  • Чилонзор: 71 277-19-72

  • Янгиҳайот: 71 257-07-78

  • Миробод: 71 291-15-92

  • Шайхонтоҳур: 71 278-87-11

  • Сергели: 71 258-38-60

 

Шунингдек, "Ҳудудий электр тармоқлари"нинг қисқа рақамли Call-маркази 1154 орқали ҳам мурожаат қилиш мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов мамлакат энергетика тизими октябрь ойидан бошлаб тўлиқ куз-қиш режимига ўтганинт ва ҳозирги кунда барча ҳудудларда 24 соатлик навбатчилик тизими жорий этилганини, бу фуқароларни узлуксиз энергия билан таъминлашни мақсад қилинганини маълум қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...