Тошкентда аэропортга борадиган йўлда темир йўл кесишмаси орқали автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади
Жамият

Тошкентда аэропортга борадиган йўлда темир йўл кесишмаси орқали автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади

77

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Пойтахтнинг Миробод тумани ҳокимлиги аэропортга борадиган йўлда темир йўл кесишмаси орқали транспорт ҳаракатланиши чекланганлиги ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Тўқимачи-Ҳамза” темир йўл кесишмаси 14 июнь куни кечқурун соат ўндан 15 июнб куни эрталаб соат олтигача таъмирланиши муносабати билан Абдурауф Фитрат кўчаси бўйлаб Солижон Талипов кўчаси билан кесишган жойгача автотранспорт ҳаракати чекланади. Гап транспорт университетидан халқаро аэропортга борадиган йўлда темир йўл кесишмаси ҳақида кетмоқда.

photo_2024-06-12_13-06-19 (2).jpg

Ҳаракатни чеклаш вақтида ҳайдовчиларга бошқа ҳаракатланиш имкониятларидан фойдаланиш тавсияэтилади.

 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...