Тошкентда Ғалаба боғининг қурилиши давом этмоқда. Ўзбекистонлик жангчи-аскарлар  яқинлари Шухрат музейига уларнинг  суратларини  олиб боришмоқда
Жамият

Тошкентда Ғалаба боғининг қурилиши давом этмоқда. Ўзбекистонлик жангчи-аскарлар яқинлари Шухрат музейига уларнинг суратларини олиб боришмоқда

1927

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. 2020 йилда Тошкентнинг Олмазор туманида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75-йиллигига бағишлаб мавзуий Ғалаба боғи очилади. Batafsil.uz мухбирининг хабар беришича, Ўзбекистонлик жангчи-аскарлар қариндошлари боғда барпо этилаётган Шухрат музейига уруш йиллари суратлари ва эсдалик буюмларни олиб боришмоқда.

 Қурилаётган боғ мажмуасида ўзбекистонликларнинг фашизм устидан қозонилган ғалабага қўшган улуши, фронтда ва фронт ортида қилган ишлари тўғрисида маълумот жойлаштирилади. “Ўзбекистон -24 “ телеканалининг эслатиб ўтишича, мазкур боғ Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилмоқда.

Мажмуа генерал Собир Раҳимов ҳайкали ёнида ташкил этилмоқда. Кириш жойида ўрнатилган Ғалаба Аркасидан бошлаб ҳудуддаги барча безалишлар уруш йиллари ҳақида ҳикоя қилади. Хусусан, окоп ва блиндажлар, дала ошхонлари ташкил этилиб, уруш йиллари мусиқаси ва хабарлари янграб туради.

“Ўзшаҳарсозликлити” бош архитектори Гулшоира Магаметованинг айтишича: “Боғга кирган киши бир вақтнинг ўзида ҳам ҳис-туйғу, ҳам ахборотга эга бўлиши лозим. Лойиҳада ушбу мақсадни мужассамлаштиришга ҳаракат қилдик” .

Илгари ҳам бу ерда мавжуд бўлган ҳиёбон боғ мажмуасининг асосий композицион негизини ташкил этди. Унинг арофида уруш йилларида Ўзбекистонда нималар содир бўлганлигини баён этувчи тарихий китоблар жойлаштирилади. Шу билан бирга, мажмуадан “Уруш даҳшати зонаси”, “Фронт орти зонаси”, “Қайғу зонаси”, “Ғалаба учун миннатдорчилик зонаси” ўрин олади.

Боғда ҳарбий техникани кўрсатиш майдончаси ва байрамларни ўтказиш амфитеатри ҳам қурилмоқда.

Бешта йирик бўлимлардан иборат бўлган Шухрат музейи боғнинг энг катта объектларидан бири бўлади. Ўзбекистон Миллий университети профессори, тарих фанлари доктори Замира Ишонходжаеванинг айтишича, музей ўзбекистонликларнинг фронтдаги иштироки, фронт ортидаги фаолияти ва эвакуация жараёни ҳақида маълумот беради.

Музейни шакллантиришда катта миқдордаги архив ҳужжатларидан фойдаланилмоқда. Мақсад – фронтга кетган ҳар-бир ўзбекистонликни топишдан иборат.

- Олти ярим миллион ўзбекистонликлардан бир ярим миллионидан ортиғи фронтга жўнатилган. Уч юздан ортиғи Қахрамон, юздан ортиғи Шухрат орденига сазовор бўлишган, - деб эслатмоқда Мудофаа вазирлиги маънавият ва маърифат маркази бошлиғи Шухрат Юсупов.

Унинг айтишича, музей ташкил этилаётганини билиб, уруш қатнашчилари болалари ва неваралари Мудофаа вазирлигига мурожаат этишмоқда ва яқинлари билан боғлиқ сурат ҳамда буюмларини тақдим қилишмоқда.

Урушда беш нафар ўғлини йўқотган Зулфия Зокирова ва унинг бева бўлиб қолган келинларига бағишлаб боғда “Матонат қасидаси” ҳайкали яратилади.

Боғ муаллифларининг фикрича, янги мажмуа нафақат Тошкент аҳолиси, балки сайёҳларда ҳам катта қизиқиш уйғотади. Ёшларга уруш йилларини эслатиш баробарида тинчликни қадрлаш ҳамда Ғалабага катта ҳисса қўшган Она-Ватан билан фахрланиш туйғуси тарбияланади.


Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...