Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Таҳририятимизга пойтахтда автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ ғалати ҳолат ҳақида ҳикоя қилувчи бир қанча шикоятлар келиб тушди. Ўқувчиларимизнинг айтишича, ушбу тартиб жорий йилнинг 1 январидан бошлаб хусусий мулкдорларга топширилгач, бу ерда фирибгарлик аломатлари бўлган қизиқарли схема юзага келиб, одамлардан пул ундириб олинмоқда.
Биз бу вазиятни батафсил кўриб чиқишга қарор қилдик. Мухбирларимиздан бири техник кўрикдан ўтиш учун православ аёллар монастири яқинида жойлашган ИИББ бўлимига борди. Бу борада шуни таъкидлаш жоизки, бу бўлим тасодифан танланмаган, чунки илгари журналистимиз бу ерда бир неча марта техник кўрикдан ўтган.
“Афсуски, ўқувчилар берган маълумот дарҳол тасдиқланди. Бўлим ҳудудига кириб борганим билан, автомобилимни шубҳали кишилар ўраб олиб, “ака, техник кўрикка келдингмзми?” дея сўрай бошлашди”, -деди журналист.
Улардан бири секингина айтдики, ҳозир бу ерда техник кўрикдан ўтилмайди ва мен Тошкентдан четга чиқиб (Йик-Ота қишлоғи), у ердаги бўлимнинг янги жойини излашим керак бўлади. Бироқ, у бу ерда менинг барча муаммоларни ҳал қилиш мумкин экан. Мен фақат 250 минг сўм тўлашим ва ярим соат кутиш керак бўларкан. Шунчаки қизиқишим учун мен савдолашишга уриниб кўрдим ва натижада нархни 150 минг сўмга туширишга муваффақ бўлдим.
Табиийки, мен бу одамларга пул тўламоқчи эмасдим ва таққослаш учун Файзиободда жойлашган ИИББ бўлимига бордим. Бу ерда нима бўлаётганини солиштириш мен учун қизиқ бўлди. Ажабланарлиси шуки, фарқи бор экан. Бу ерда ҳеч қандай шубҳали кишилар йўқ эди ва бўлим ходимлари бир неча дақиқада қаерга боришимни тушунтиришди ва ҳатто менга харита ҳам беришди.
Энг қизиғи – техник кўрикдан ўтадиган жой монастир ёнидаги ИИББ бўлимидан деярли 5 дақиқали узоқликда жойлашган экан.
Шу тариқа фирибгарларнинг ишлаш схемаси мен учун аён бўлди. Яъни, сиз техник кўрикка борганингизда, номаълум шахслар сизни ўраб олади. Улар бу ерда ишингиз ҳал бўлмаслигини айтиб, Тошкентнинг бир чеккасига бориш лозимлигига ишонтирмоқчи бўлишади. Лекин фалон сўм берсангиз, шу ернинг ўзида муаммонгизни ҳал қилишга ваъда беришади. Кўпчилик вақтини тежаш учун бунга рози бўлади.
Бу борада ёлғон гапларга ишонмасдан, тўғридан-тўғри ИИББга бориш керак. У ерда ҳаммаси батафсил тушунтирилади. Бироқ, ички ишлар ходимларига ҳам бир неча саволларимиз бор. Улар ўз ҳудудларида ноқонуний бизнес гуллаб-яшанаётганини наҳотки кўришмаса? Бундан ташқари, ярим соат ичида фирибгарлар тайёр техник кўрик ҳужжатини қаердан олишади? Машинани кўрмасдан туриб, ҳужжат қандай расмийлаштирилади?
Шу билан воқеа тугагани йўқ. ИИББ ходимлари техник кўрик билан шуғулланадиган хусусий компанияни кўрсатишди. Тўғриси, у ердаги ҳолат мени мамнун қилди.
Олти йил давомида ИИББда техник кўрикдан ўтганимда, фақат дорилар қутичаси, ёнғин ўчиргич ва капот ости текшириларди холос. Бу ерда эса махсус ускуналар ёрдамида ҳаттоки тормоз ҳам текшириб кўрилди. Бизнинг йўлларимизда бу нақадар муҳимлигини ўзингиз биласиз.
Бутун жараён бор-йўғи 15 дақиқани олиб, 80 минг сўм тўладим. Қаранг, фирибгарлар уч бараварга қиммат айтиб, қанча пул ишлашаркан. Хуллас, кўзингизни каттақроқ очинг. Ахир буни Ўзбекистон дейдилар.
Изоҳлар мавжуд емас