Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 2024 йил 27–ноябрдан 25-декабргача Тошкент шаҳрининг Миробод туманида Тарас Шевченко кўчасининг Нукус кўчасидан Саид Барака кўчасигача бўлган қисмини реконструкция қилиш доирасида ушбу манзилда автомобиллар ҳаракати вақтинча ёпилади. Шу муносабат билан айрим автобусларнинг йўналишлари ўзгаради.
Хусусан, 16, 26, 37 ва 80-йўналиш автобуслар Нукус, Амир Темур ва Фидокор кўчаларида ҳаракатланади. 22 ва 55-йўналиш автобуслари эса Нукус, Ойбек ва Шаҳрисабз кўчалари бўйлаб юради.
Вақтинчалик ўзгаришлар жорий жадвалга нисбатан йўлда бўлиш вақти ва автобуслар ўртасидаги оралиқнинг ошишига олиб келиши мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас