Загрузка
Загрузка
Тошкентда электр токи линиялари босқичма-босқич ер остидан ўтказиб  борилади
Жамият

Тошкентда электр токи линиялари босқичма-босқич ер остидан ўтказиб борилади

1051
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда электр токи линиялари босқичма-босқич ер остидан ўтказиб борилади. Бу ҳақда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудов айтиб берган.

"Бу ёзда Тошкентда биринчи марта юқори волтли кабеллар ер ости йўли билан ётқизилмоқда. Бу об – ҳаво ҳодисалари, яъни кучли шамол ёки ёмғир пайтида кабелларнинг шикастланишини иложи борича камайтиради. Биз барча янги электр узатиш линияларини иложи борича ер ости йўли билан ётқизамиз", - деди вазир.

Бироқ, ҳаво линиялари ер ости линияларига қараганда арзонроқ, шунинг учун   дарҳол улардан бутунлай воз кечиб бўлмайди. Ушбу жараённи аста-секин амалга ошириш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ. Шу билан бирга, барча янги ташқи ёритиш мосламаларини ўрнатиш ва эскиларини реконструкция қилиш ер ости усули ёрдамида амалга оширилади.

Ҳаво орқали ўтган линияларини ер ости линияларига ўтказишнинг эстетик аҳамияти аниқ. Шу орқали, шаҳарни ахлатга тўлдирган ноқонуний рекламадан   ҳам тозалаш керак бўлади.

Эстетикадан ташқари, ер ости линиялари ҳаводан ўтказилган линияларга нисбатан бошқа афзалликларга эга. Биринчидан, улар жуда кам жой эгаллайди, бу айниқса зич қурилиш шароитида жуда муҳимдир ва бўш жойларда қўшимча ободонлаштиришга имкон беради. Иккинчидан, улар об – ҳаво инжиқликлари, масалан шамол, музлаш ва, албатта, дарахтларнинг қулашидан ҳимояланган.

Эҳтимол, энг муҳим жиҳат - бу хавфсизликдир. Шамол туфайли ер остидаги сим узилмайди, юзага чиқмайди ва пиёдаларнинг ҳаётига хавф туғдирмайди. Бундан ташқари, кабел линияларини ётқизишда ишлатиладиган технологиялар тупроқ ишларининг майдонини камайтиришга ва натижада атроф-муҳитга таъсирини минималлаштиришга, ландшафтни сақлашга имкон беради.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+