Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Тошкентда "Ўйинлар" номли Россия драмасининг жаҳон премьераси бўлиб ўтди. Олимпиада-80га тайёргарлик кўришга бағишланган сериалнинг бир қисмини режиссёр Евгений Стичкин жамоаси Ўзбекистонда суратга олган. У мухбиримизга суратга олиш ишлари қандай ўтгани ҳақида гапириб берди, шунингдек, ўзбек киноусталари билан ишлаш таассуротлари билан ўртоқлашди.
Аждодлар юртида
Сериал 1980 йилда Москвада бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик ҳақида ҳикоя қилади. Эпизодлардан бири тўлиқ Ўзбекистонга бағишланган – бу республика фуқароларининг тўрт йиллик ўйинларни ўтказишга қўшган ҳиссасини очиб беради, ўзбек халқининг асосий фазилатлари-бирлик ва меҳмондўстликни акс эттиради, Ўзбекистон пойтахти, шунингдек Ангрен, Красногорск ва Чирчиқдаги машҳур жойларни намойиш этади.
Маълумот учун. Июл ойида Москвада XXII Олимпия ўйинлари 44 ёшга тўлди. Унда 81 мамлакат спорт делегациялари - 5,7 мингдан ортиқ спортчи иштирок этган. Ўзбекистон ССРдан ўн учта спортчи медаллар билан уйга қайтишган. Хусусан, оғир атлетикачи Султон Раҳмонов нафақат Олимпия чемпиони бўлган, балки бир нечта рекордлар ўрнатган ва Гиннеснинг рекордлар китобига сайёрамизнинг энг кучли одами сифатида киритилган эди.
Евгений Стичкиннинг сўзларига кўра, мамлакатимиз кўп серияли филмда муҳим ўрин тутади. Иттифоқдаги иқтисодий вазият мураккаб эди. Олимпиадани ўтказиш масаласи очиқ қолган пайтлардан бирида бутун мамлакат бўйлаб фаолият юритаётган корхоналар ишлаб чиқаришни давом эттиришлари ёки уни тўхтатишлари керак эди. Ҳеч қандай маблағ ёки аниқлик йўқ эди.
“Ўша пайтда Ўзбекистонда спортчилар учун Олимпия формаси ва эсдалик маҳсулотлари ишлаб чиқариларди. Ва бу эрда одамлар Олимпиада учун банкротлик хавфи остида бўлса ҳам, ишлаб чиқаришни давом эттиришга қарор қилишган",- деди режиссёр.
Улар фақат Олимпиада ташкилотчилари жамоаси билан бирдамлик туйғусидан бунга рози бўлишган, сериал сюжетига кўра, ташкилотчилар улар билан суҳбатлашиш учун келишган. Одамлар тўғри сўз ва лафзга ишонишган, зеро, бошқа таъсир воситаларининг ўзи бўлмаган.
"Ўзбекистон шахсан мен учун жуда муҳим, чунки отам эвакуация пайтида Тошкентда туғилган. Шундай қилиб, сериалнинг тақдири ниҳоят ушбу шаҳар билан танишишга имкон берди. Ва мен қайтиш учун барча таклифларни мамнуният билан қабул қиламан, бу ер менга жуда ёқди",- деди у.
Бундан ташқари, режиссёр Ўзбекистонда кадрда чиройли кўринадиган ажойиб табиат борлигини таъкидлади, унинг айтишича бу манзараларни Москва яқинидаги павильонда туриб чизишнинг имкони йўқ.
"Шу маънода, мамлакат ноёбдир, бошқа ерда бундай жойлар аниқ топилмайди", - деди у.
Ўз ишининг усталари
Евгений Стичкиннинг айтишича, Ўзбекистонда суратга олиш жуда қийин бўлган – вақт тиғизлиги боис, кўпроқ жойларни қамраб олишга имкон бермаган. Бундан ташқари, россияликлар учун маҳаллий майдончаларга ўрганиш ва иқлимга мослашиш қийин кечган.
Кўплаб масалаларда Ўзбекфильм ёрдам берган. Ўзбекистонлик костюмчилар 1970 йилларнинг охирида мода масалалари бўйича маслаҳатлат беришган. киностудия костюмларнинг бир қисмини ижарага берган, қолган қисми эса бозорда сотиб олинган.
"Биз учун энг қийин лаҳза Ангренда бўлди, у ерда сюжет учун жуда муҳим саҳналарни суратга олдик. Бундай саҳналарни суратга олиш учун камида бир неча кун ажратилиши керак жэди, биз эса биринчи материални уч соат ичида, кейин иккинчисини яна бир неча соат ичида суратга олдик. Ҳаммаси бўлиб, биз майдончаларда кетма-кет 18 соат ўтказдик. Охир – оқибат, ҳеч ким ҳеч нарсани тушунмай қолди ва бизни мазали сомса қутқарди", - деди Евгений.
Шунингдек, у суратга олишда бир нечта қизиқарли воқеаларни эслатиб ўтди. Саҳналардан бири машинада суратга олинган. Бу ускуналар сиғмаган эски Волга бўлган.
"Бизнинг овоз режиссёримиз барча микрофонлар ва жиҳозларни назорат қилиш учун юкхонага киришга мажбур бўлди. Куз бошланганига қарамай, ҳаво жуда иссиқ эди – ташқарида қуёш шафқатсизларча ёндирарди ва бутун суратга олиш жараёнида юкхонани ёпиқ ҳолда сақлаш лозим бўлди. У ерда овоз режиссёри нимани бошдан кечирганини тасаввур ҳам қила олмайман", - деди сериал режиссёри.
Стичкин маҳаллий кино санъати усталарининг профессионаллигини юқори баҳолади.
"Мен Ўзбекистон ва Россия кино санъати мактаби ўртасида фарқ бор деб айтмаган бўлардим, барчаси одамларга боғлиқ – улар профессионалми ёки йўқми. Ўзбекистонда суратга олишда менга ёрдам берган жамоа мутлақ мутахассислардир. Менга дуч келган ҳар бир киши ўз ишининг устаси бўлиб чиқди",- деди Стичкин.
Муваффақиятли синтез
"Ўйинлар” учинчи августдан бошлаб “Кинопоиск"да намойиш этила бошлайди, онлайн кинотеатр ҳафтасига битта серияни тақдим қилади. Сериал рус ва ўзбек тилларида намойиш этилади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, у катта аудитория қизиқишини қозониши керак, чунки у ўзбек томошабинлари севадиган ҳамма нарсани – тарихий кино ва ҳужжатли филмларни бирлаштиради. "Кинопоиск" маълумотларига кўра, бу бизнинг мамлакатимиздаги фойдаланувчилари орасида энг машҳур жанрлардир.
"Ўзбек томошабинлари кино ва сериалларга талабчан бўлиб бормоқда, бу замонавий маданиятнинг бир қисмидир. Россия Ўзбекистоннинг энг яқин ҳамкоридир ва энди янги, яхшироқ контент яратиш учун кучларни бирлаштириш вақти келди", – деди Ўзбекистон миллий кинематографиясини ривожлантириш маркази директори Фуркат Усмонов премьера муносабати билан ўтказилган матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, К" билан ҳамкорлик Ўзбекистон кинематографиясини ривожлантириш учун янги имкониятлар очмоқда. Платформа туфайли дунёнинг турли мамлакатларидан келган одамлар Ўзбекистоннинг мумтоз хитлари ва замонавий кинолари билан танишишлари мумкин. Бу ўзбек маданиятининг ўзига хослигига кўпроқ эътиборни жалб қилади.
Эслатиб ўтамизки, аввалроқ ўзбекистонлик журналист билан катта интервью чоп қилган эдик, у тасодифан Москвадаги тадбирга Олимпия қишлоғини қуришда ёрдам берган, ўзбек спортчиларининг Олимпиадада иштирок этишини ёритган ва хорижий журналистлар билан ишлаган.
Изоҳлар мавжуд емас