Загрузка
Загрузка
Тошкентда ота болалари учун 1,8 миллиард сўм алиментни олдиндан тўлади
Жамият

Тошкентда ота болалари учун 1,8 миллиард сўм алиментни олдиндан тўлади

48
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентнинг Учтепа туманида қизиқ ҳолат қайд этилди: алиментчи ота барча мажбуриятларни бирданига тўлади - у Мажбурий ижро бюроси (МИБ) бўлимига пачкалаб доллар билан келди.

2018 ва 2022 йиллардаги суд қарорларига кўра, эркакдан ҳар ойда уч нафар фарзандини боқиш учун даромаднинг учдан бир қисми ундирилиши керак эди. МИБда ижро иши қўзғатилган.

Натижада қарздорнинг ўзи болаларнинг вояга етгунига қадар барча суммани олдиндан ҳисоблаб бериш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган. Электрон тизим 2040 йилгача бўлган тўловлар миқдорини аниқлади - 1,8 миллиард сўм.

Куни кеча эркак бюрога бир даста нақд доллар олиб келиб, қарзни ёпди. Шундан сўнг ижро иши расман тамомланди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда эркак алимент қарзини тўлаш учун қарийб 130 миллион сўм ўғирлаганди. Аммо ўзини ҳам унутмади: пулнинг бир қисмини у шахсий кўнгилхушликларга, шу жумладан, фоҳишалар хизматига сарфлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...