Загрузка
Загрузка
Тошкентда "Сўнгги қўнғироқ" шарафига байрам гала-концерти ва дронлар шоуси бўлиб ўтади
Жамият

Тошкентда "Сўнгги қўнғироқ" шарафига байрам гала-концерти ва дронлар шоуси бўлиб ўтади

135
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўқув йилининг якунига бағишланган улкан тадбир 25 май куни талабалар, ўқитувчилар, ота-оналар ва барча хоҳловчилар учун пойтахтнинг "Халқлар дўстлиги" майдонида бўлиб ўтади.

Тошкент шаҳар маъмурияти маълумотларига кўра, кеча меҳмонлари Равшан Собиров, Насиба Абдуллаева, Шоҳруҳхон, Улуғбек Раҳматуллаев, Зиёда, "Болалар", "Сетора", "Саҳар", "Афруз" гуруҳларининг мусиқий чиқишларидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Шунингдек, концерт дастуридан рақс, дрон шоулари, DJ-баттл ва ретро чиқишлар ўрин олган.

Тадбир Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкиллаштирилади.

Бошланиши соат 19:00 да. Кириш бепул.

 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...