Тошкентдаги тирбандликларни камайтириш бўйича Зафар Ҳошимовдан еттита қоида
Жамият

Тошкентдаги тирбандликларни камайтириш бўйича Зафар Ҳошимовдан еттита қоида

334

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Таниқли тадбиркор, Korzinka.uz тармоғи асосчиси ва раҳбари Зафар Ҳошимов шаҳарда машина ҳайдашни янада қулайлаштириш ва тирбандликни камайтириш учун амал қилишимиз мумкин бўлган еттита оддий қоидани санаб берган. Ушбу маслаҳатларга ҳайдовчилар амал қилиши ёки қилмаслиги бошқа масала. Шуниси аниқки, бу йўналишда нималардир қилиш лозимдир. Акс ҳолда йўллардаги тартибсизликлар кун сайин ортиб бораверади. Бу тўғрисида Batafsil.uz.  мухбири хабар бермоқда.

"Автомобиллар сони ва шунга мувофиқ оқиб ҳамда тирбандликлар мунтазам ортиб бормоқда. Бундан ташқари, бу борадаги аҳвол янада ёмонлашади ва афсуски, тирбандлик биз учун янги воқеликка айланмоқда. Аммо биз ҳаракатланишимиз тезлиги ва йўлдаги ташвишланишларимизни сезиларли даражада яхшилашимиз мумкин", - дея ёзмоқда тадбиркор ўзининг Facebookдаги саҳифасида.

Еттита муҳим қоида

1) Олдинга қараб кетаётганингизда ёнга эмас, фақат олдинга ҳарақатланинг. Бир полосадан иккинчисига тинимсиз ўтиш мумкин эмас.

Уч-тўрт полосали йўлда истаган киши ён полосага “сакраб” ўтаверса, бу ҳарақат оқимини икки – икки ярим баравар секинлаштиради. Бошқача айтганда, ҳар-биримиз бир полосадан иккинчисига ўтмасдан манзилимизга йўл олсак, машиналар кўплигини инобатга олган ҳолда ҳам шу эрталаб энг кўпи билан ярим соатда иш жойимга етиб борган бўлардим. Бу учун қўшни полосада пайдо бўлган кичиккина бўшлиққа “кўз олайтирмаслик”нинг ўзи кифоядир.

2) Ҳаракатланиш полосасига риоя қилиш шарт! Пунктир чизиғи устидан эмас, иккита пунткир ўртасидан юриш лозим. Агарда машиналар ўз полосаларидан юришмаса, йўлнинг ўтказиш имкониятлари пасаяди. Натижада кутилмаган жойда ҳам тирбандлик юзага келиши мумкин.

3) Тўхташлар. Агарда бир дақиқада дейлик 100та машинани ўтказиш қувватига эга бўлган йўлдан бир дақиқада 90та машина ўтса, тирбандлик бўлмаслиги керак. Лекин бу оқимда битта машина 1 сонияга тўхтаб,   ҳаракатини давом этадиган бўлса, икки дақиқадан кейин албатта тирбандлик бўлади. Нега? Чунки битта машина тўхтайдиган бўлса, унинг ортидан иккинчи, учинчи машиналар ҳам тўхташга мажбур бўлади. Шу ўринда биринчи машина 1 сониядан кейин юрган бўлса, иккинчиси 2 сония, учинчисига бундан ҳам кўпроқ вақт талаб қиланади. Қарабсизки, бир дақиқадан кейин тирбандлик ҳосил бўлади.

4) Рулда кетаёган пайтда ўз йўналишимизни эсда тутиш ва у ҳақида ўйлаш керак. Светофорга ёки бурилишга 20 метр қолганда чеккадаги ўнг полосадан чап полосага ўтмоқчи бўлган машина кимга ёқади? Авария сигналларини ёқиб, кейин узр сўрашдан не фойда? Узрингиз тирбандликни камайтирмади.

5) Бурилиб олганда ёки светофордан чапга қайтишда қарама-қарши йўналишга кўп ҳам чиқмаслик керак. Бунинг оқибатида полосалар сони камайиб, қарама –қарши оқим учун сунъий тўғон яратилади.

6) Ҳаракатланиш полосасида тўхтаманг. Айримлар иккинчи, ҳаттоки учинчи полосада ҳам тўхташни ўзига маъқул кўришади. Биргина тормозни босиш қанчалик тирбандликка сабаб бўлади. Рухсат этилмаган жойда парковка қилиш эса йўлни қанчалик торайтиришини тасаввур қилинг. Яна бир нарса. Бурилиш жойининг қарама қаршисида тўхтаманг. Бунга ҳаттоки энг одобли ҳайдовчилар ҳам чидаб туришолмайди.

7) Бурилиб олиш ва қайтиш учун чапдаги полосада туриш керак. Бизда эса айрим ҳолларда   тўрт полосали йўлнинг учта полосаси ҳам бурилиш ёки қайтишга тайёргарлик кўради. Бу ҳолатда тўғрига юриш учун биттагина полоса қолади холос.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+