Тошкентлик кўп болали она пандемия даврида болалар хавфсизлиги мактабини очган
Жамият

Тошкентлик кўп болали она пандемия даврида болалар хавфсизлиги мактабини очган

747

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ҳозирги дунё айниқса болаларга нисбатан жуда шафқатсиз. Ўз жонига қасд қилиш, мактаблардаги муштлашишлар ва можаролар, ижтимоий тармоқлардаги низолар тобора ортиб бормоқда. Буларнинг барчаси фарзандларимизни қўршаб олган. Табиийки, биз бор имкониятимизни ишга солиб, уларни ҳимоя қилишга уринамиз. Лекин бу ишни нотўғри амалга ошириш оқибатида, болаларимизни ўз қўлимиз билан хавф-хатарга йўлиқтиришимиз мумкин.

Биз болаларга турли талабларни қўямиз. Уларга қичқирма, югурма, катталар билан хушмуомала бўл, деб айтамиз. Бола инқирозли вазиятга тушиб қолганида бу талаблар кутилган самарани бермайди. У зўравонга йўқ дея олмайди, ёрдамга чақиришга қийналади.

Малакали писхологларнинг фикрича, сўзсиз итоат қилиш, “доимо яхши бўлишга интилиш” хавфсизлик нуқтаи назаридан мақбул ечим эмас. Ота-оналар боласига шуни уқтириши керакки, ёрдам сўраган ҳар қандай эркак ёки аёлга кўмак беришнинг имкони йўқ. Шу боис, болалар бу каби айёр ҳаракатларга алданмаслиги керак.

Болалар ва ўсмирлар учун махсус машғулотлар олиб бораётган мазкур соҳа мутахассиси, психолог ва “Стоп угроза” махсус мактаби раҳбари Яна Абдуллаева билан суҳбатлашдик. Унинг сўзларига кўра, асосий нотўғри тушунчалар болаларда эмас, балки ота-оналарда мавжуд. Улар йиллар давомида шаклланган стереотипларга эга. Лекин маслаҳатга қулоқ солайдиганлар болалар яшаётган дунё ўзгарганлиги, ота-оналар эса романтик тасаввурлар қўршовида эканлигини яхши англаб етмоқда.

Чорасиз қолганда нима қилиш керак?

2005 йилдан 2010 йилгача тўрт фарзандлик бўлдим ва тўғриси, қийналган пайтларимни кўп эслайман.

Қандай қилиб вазиятдан чиққанимга ўзим ҳайрон қоламан. Ёшлик ва фаоллик менга ёрдам берди. Кейин эса, тўрт нафар бола билан нима қилишим мумкин эди?! Бешинчи ҳомиладорлигим аввалгиларидан фарқли ўлароқ, анча осонроқ кечди. Айни пайтда менга уй юмушларида энага ёрдам бермоқда. Чунки мен қаттиқ меҳнат қилаяпман.

Ўша даврдан сўнг, биринчи навбатда оила учун наф келтиришни истадим. Лекин доимо нималарнидир пиширадиган ва уйни тозалайдиган эмас, балким молиявий ҳисса қўшишга қодир уй бекаси бўлишим керак эди. Назаримда, замонавий аёл учун бу жуда муҳим масала. Менинг мисолим, яъни бешта бола билан бунга эришиш мумкинлиги юқоридаги фикрни яққол исботлайди.

Иш қандай бошланган

Болалар хавфсизлигини таъминлаш масаласига келсак, буни дастлаб она сифатида ҳис қилганман. Чунки, ўзим ҳам болалигимда шу каби муаммоларга дуч келганман. Йўқ, мен тажовузга дуч келган эмасман. Лекин айрим бир таҳдидли вазиятлар бўлган. Учта қизим борлиги учун, уларни бундан ҳимоя қилмоқчиман.

Кейинчалик хавфсизликка оид материалларини ўқий бошладим, мутахассислар иштирокидаги видео ва дастурларни томоша қилдим. Менга бу концепция жуда маъқул бўлди. Унга кўра, болалар ва ўсмирларни қўрқитиш билан эмас, балки “ақлий ҳужум” орқали тўғри жавобни топишга ёрдам бериш лозим.

Олдинга боришга халақит бермаган дамлар

Бу лойиҳамни бир неча йил ўрганганман, менежерлар билан мулоқот қилганман, эндигина мактаб очмоқчи бўлганимда энг кичик фарзандим туғилди.

У сал-пал улғайгач, мен хавфсизлик бўйича мактаб менеджери билан қайта боғландим ва биргаликда Тошкентда тренинглар ўтказиш учун материал тайёрлай бошладик. Мен тренерлик учун махсус ўқидим. Бироқ, роппа-роса бир йил олдик карантин эълон қилиниб, барча умумтаълим макталари ёпилди.

Ҳозир айтишим мумкинки, бу давр қайсидир маънода мен учун фойдали бўлди. Бошқа мактаблар ёпилган пайтда мен тренингларимни онлайн-форматда синовдан ўтказдим, материалларни янада пухта ўзлаштирдим.

Карантин тугагач, мен офлайн равишда кичик гуруҳлар учун тренинглар, ота-оналар учун семинарлар ўтказишни бошладим. Одатда синф ўқувчилари мени “хавфсизлик дарслари”га таклиф қилишади ва биз болалар билан жонли мулоқот олиб борамиз. Бир нафар ўқувчига тренинг нархи 30 минг сўмни ташкил қилади.

Иш хусусияти

Мен 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар учун, шунингдек биринчи синфдан ўн биринчи синфгача ва албатта ота-оналар учун тренинглар ўтказаман. Болалар боғчаси тайёргарлик гуруҳлари учун ҳам машғулотлар бор. Лекин, бу ёшдаги болалар хусусиятини инобатга олган ҳолда маълумотларни қисқартириб, 20-30 дақиқа ичида айтиб улгуриш керак.

Мен мактабгача ёшдаги болаларнинг ота-оналар билан ишлаб, мустақил тарзда болаларни хавфсиз ҳаракатланишга ўргатиш, буни уй шароитида қандай амалга ошириш мумкинлиги ҳақида гапираман. Талаба қизлар учун ҳам фойдали бўладиган "Қизлар хавфсизлиги" номли ажойиб тренингимиз мавжуд. Унда хавфли вазиятларнинг олдини олиш борасида фойдали маълумотлар жуда кўп бор.

Тренинглардан ўтиб, кўчада юрганимда ёки синфга кирганимда мени таниб қолган болаларни кўрсам, жуда хурсанд бўламан. Улар ўзим ўргатган жумлаларни осонликча эслашади. “Яна қачон учрашамиз?”, деган сўзлар эса кишини айниқса мамнун қилмай қўймайди.

Ҳар сафар тренингдан сўнг мен ота-оналарга эслатма юбораман. Унинг асосида болалари нимани ўрганганини билишлари, буни уй шароитида яна бир маротаба синаб кўришлари мумкин бўлади.

Хавфли вазиятларда болалар нега суст бўлишади?

Машғулотларим давомида болаларга у ёки бу вазиятда қўлланилиши мумкин бўлган алгоритмларни бераман. Ўйин шаклида эса ўрганганимизни мустаҳкамлаймиз.

Хавфли вазиятларда болалар ўзларини суст тутишади. Бунинг сабаби шундаки, болалар жуда “қисилган” бўлиб, қатъий ҳаракатларни амалга ошира олишмайди. Ота-оналарга берадиган асосий тавсиямиз шундан иборатки, биргина ўзини-ўзи ҳимоялаш масаласида қотиб қолиш керак эмас. Ўзини-ўзи ҳимоя қилиш катта ёшдаги одамга, яъни махсус курсларга қатнаётган, бу каби вазиятда ўзини йўқотмайдиган, билим ва жисмоний кучи етарли бўлганлар учунгина фойдали бўлиши мумкин.

Ундан кўра, болаларни турли “эркинлаштирувчи”, масалан театр курсларига бериш мақсадга мувофиқдир. Аслида, “қисилиш” уйда бошланади. Ота-оналар томонидан ўрнатилган турли чекловлар бунга сабаб бўлади.                   

Мен ота-оналарга қуйидаги тавсияни бераман. Боғга чиқиб, бола билан бирга бақириш керак. Бу чора бир нечта бола билан амалга оширилса, тегишли усул боланинг хотирасида мустаҳкамланиб қолади ва фавқулотда вазиятда албатта асқотади.

Умуман олганда, инқирозли вазиятда боланинг қўлидан нима ҳам келарди? У ўзига диққатни жалб қила олади холос. Шунинг учун бунга ўргатиш лозим.

Лойиҳани амалга оширишдаги қийинчиликлар

Яхшиямки, алоҳида қийинчиликлар йўқ. Давлат мактаблари Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланмаган бундай тренингларга шубҳа билан қарашади. Лекин мен айнан шу кунларда ўз дастуримни тасдиқлаш учун давлат органларига тақдим этиш борасида ишлаяпман. Шунингдек, мактабларда турли машғулотлар, масалан 14-17 ёшли ўсмирлар учун "Стоп наркотик" каби мавзуларда бепул машғулотлар ўтказиш, таълим идоралари билан ҳамкорлик қилишга ҳамиша тайёрман.

Яна бир нарса. Машғулотларимда гапларим катталар томонидан тушунмаслигига дуч келяпман. Қисқача тушунтириш қийин, лекин асосий мақсадим - катталарнинг тафаккурини ўзгартиришдир. Биз ҳали ҳам “тинч осмон ҳисси” билан яшаяпмиз ва болаларни катталарга сўзсиз ёрдам бериш, эътиборли ва меҳрибон бўлишга ўргатаяпмиз. Аммо бошқа бир томондан, сўнгги йилларда болаларга нисбатан қилинган тажовузлар ҳақида оммавий ахборот воситалари тобора кўпроқ ёзмоқда. Бу масала ота-оналарни бефарқ қолдира олмайди.

Бугунги замонда бола фақат яқин қишиларга ёрдам бериши шарт ва лозим. Ўйлаб кўринг - тасодифан ёнига келган катта аёл ёки эркакка бола нима билан ёрдам бериши мумкин?!

Буни билиш шарт

Бола учун энг хафли жойлар сирасига машина, уйга кириш йўлакчаси ва лифт киради.

Барча тренерлар томонидан тўпланган статистикага асосан, шунингдек, шахсан менинг маълумотларимга кўра, болаларимиз бошқа филиал болаларидан ҳеч ҳам фарқ қилмайди. Уларнинг барчаси йўлакча ва машинани хавфсиз жой деб ҳисоблашади. Имкон бўлса, “қарияга машинагача боришга ёрдам бериш”, “ертўладан мушукчани олиб чиқишга” интилишади. Таъкидлаш лозимки, барча кичик синф ўқувчиларининг назарида кексалик 40-45 ёшда бошланади.

Умумий тил топиш

Болалар хавфсизлиги бўйича мутахассис сифатида кўплаб воқеаларни биламан. Бу каби ҳодисалар деярли ҳар куни содир бўлиб, бу ҳақда болалар ва ота-оналардан билиб оламан.

Биласизми, аслида мен болаларга зўравонлик тўғрисида гапирмайман, уларни қўрқинчли вазиятлар билан ваҳимага солмайман. Ҳар-бир тренинг арафасида кичкина сўров ўтказиб, нималар хусусида гапириш ва нималарни четлаб ўтишни билиб оламан.

Албатта, хавфли вазиятларни кўриб чиқиш учун ўқув вазиятларимиз бор. Лекин улар оддий эртакка ўхшайди. Энг муҳими, болаларга машғулот жуда ёқади, улар тинглашади ва эслаб қолишади. Дастлабки сониялардан болалар машғулотга кириб боришади. Одатда дарсдан кейин, айримлари ёнимга келиб, сирлари билан ўртоқлашишади.

Аёл кучи

Оилам ва турмуш ўртоғим мен учун куч манбаидир. Унинг назарида мен нафақат яхши хотин, балким яхши мутахассис ҳам бўлишим керак. Ундан кўп нарсани ўрганганман. Албатта болаларим ҳам куч беради. Умуман олганда, уларнинг хавфсизлиги учун мазкур соҳага қизиққанман.

Ҳар қандай инсонга, у аёл ёки эркак бўлишидан қатъи назар, кўзланган мақсад куч бериши аниқ. Шу мақсад йўлида исталган қийинчликларни енгиш мумкин ва лозим.

Ҳайтимда кучли аёллар кўп бўлган. Булар биринчи навбатда онам ва опам. Афсуски, улар ёнимда бўлмасада, ёрқин хотираси доимо менга қувват бериб туради. Шу билан бирга дугоналарим ҳам бор. Улар ҳар хил бўлсада, ҳар бирининг ўзгача кучи бор. Мен ҳам илҳом бахш қила олишимни эшитиш жуда ёқади.

Оилада дам олиш

Яхшиямки, ўз жадвалимни ўзим туза оламан. Албатта жуда тиғиз кунлар ҳам бўлади. Масалан, қайсидир хусусий мактабдан катта буюртма келиши мумкин. Менга турмуш ўртоғим, қатта қизларим ёрдам беришади. Ишда бўлганимда улар кичик фарзандимга қараб туришади.

Дам олиш кунлари ширин овқат пишириб, оиламиз даврасида йиғилишни истаймиз. Эримнинг иши ҳам ўта масъулиятли. Шундай бўлсада, шинамгина уйимизга, болаларимиз бағрига келишини хохлайман. Мана 20 йилдирки, биз биргамиз. У мен учун, мен у учун ҳаракат қиламан.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...