Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бугун, 3 сентябрь куни пойтахтнинг Юнусобод ва Мирзо Улуғбек туманларидаги қатор маҳаллаларда режали таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан газ таъминоти ўчирилди.
"Ҳудудгаз Пойтахт"нинг аниқлик киритишича, Юнусобод туманидаги Пасира ва Обод маҳаллалари соат 9:00 дан 20:00 гача газсиз қолган. Бу ҳудудда 430 та кўп қаватли уй ва 7 та улгуржи истеъмолчи бор.
Мирзо Улуғбек туманидаги 30 та аҳоли хонадони ва 6 та кўп қаватли уй жойлашган Гулирайҳон маҳалласида соат 10:00 дан 18:00 гача газ таъминоти тўхтатилди.
Изоҳлар мавжуд емас